RU

Последние новости

13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  9 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  3 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  7 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  13 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  26 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   7 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13

Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас" Новости

Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг тўртинчи турида ўз майдонида БААни қабул қилади.

Муҳимлилик даражаси юқори ҳисобланган мазкур баҳс кўпчиликда турли тахмин ва фикрларни келтириб чиқармоқда. Биз бу беллашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси ва мутахассис Жаъфар Ирисметовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Узбекистан

Отабек Шукуров - 76'

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 4

15/10/2024, 20:00

0
:
1
Завершен

ОАЭ

Стадион: 32773 зрителей

45'
90'
60'  Азизбек Тургунбаев (Khoziakbar Alidzhanov)
70'  Абдулла Абдуллаев (Бобур Абухаликов)
76'  Отабек Шукуров
90'  Аббосбек Файзуллаев (Ходжимат Эркинов)
90'  Шерзод Насруллоев
65'  Абдулла Хамад
70'  Tahnoon Al Zaabi (Isam Faiz)
70'  Каио Канедо Корреа (Bruno)
83'  Abdulla Idrees (Ali Saleh)
83'  Marcus Meloni (Маккензи Хант)
90'  Ali Saleh

"Эрон билан учрашувда рақибнинг маҳорати кўринди дейиш мумкин. Улар бир киши кам бўлса ҳам устунликка эга чиқди. Йигитлар натижа учун ўйнашди ва қисман уддалашди. Ғалаба қозонилганида ундан ҳам зўр бўлар эди. 3 та ўйинда қандайдир аниқ танланган ўйин кўраётганимиз йўқ, аммо натижа келяпти. Аввал ёмон ўйнаб натижа қилиш деган гап оммалашганди. Ҳозир яна шу даврга ўхшамоқда. Натижага ўйналмоқда ва бундан хурсандмиз. 

БААнинг ҳужум чизиғи кучайгани легионерлар билан боғлиқ деб ўйлайман. Рақибнинг битта Эронга қарши учрашувини кузатдим ва заиф нуқтаси ҳимоя эканлиги эътиборимни тортди. Иккинчи зонада ўтирган ҳолда ҳужумга ўтиш тўғрироқ бўлади. Ўйинда устунлик ҳисобига қийналишимиз мумкин. Қарши ҳужумда гол уриб олингач натижага ўйналади. Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас. Айни вақтда натижа керак. 

Тўғри, Шомуродов даражасидаги ҳужумчиларимиз йўқ. Шу боис унга боғланиб қолганмиз. Қанотларда ўйинчиларимиз бор. Шомуродовдан кейин терма жамоани кучайтирадиган ҳужумчи кўрмаяпман. Ички чемпионатимизда 6 йилдан бери Драган Чераннинг тўпурар бўлаётгани мисол. Ҳозир Шомуродов борлигига муаммоларимиз ечилиб турибди. Аммо захирада бундай даражадаги форвард йўқ. 5-6 йил ичида бундай ўйинчи яна чиқиши катта сўроқ остида. Қуйи ёш тоифаларидаги жамоаларда ҳам буни кўрмадим. Насиб қилса, чиқиб қолар. Ҳужум чизиғида Аббос Файзуллаев, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов бор. Яққол ҳужумчи муаммоимиз бўлиб турибди. Бу ҳақида кўп гапирганман, балки ҳеч ким эшитгиси келмас. Бунинг ечими ҳар бир жамоада ҳужумчи билан ишлайдиган мураббийнинг етишмаслиги деб ўйлайман",- дейди Жафар Ирисметов. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика