RU

Последние новости

15:58Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор (онлайн натижа)  0 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  1 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  2 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  12 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  16 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10

Ислом Исмоилов: "Турон" ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади Новости

Ислом Исмоилов: "Турон" ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади

Хабарингиз бор, эртага "Турон" жамоаси аъзолари Про лига 3-тури доирасида сафарда "Шўртан"га қарши учрашувда майдонга тушадилар.

Клуб матбуот хизмати шу муносабат билан жамоанинг мазкур баҳсга тайёргарлик жараёни хусусида жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов билан кичик интервью ташкил қилди.

- Ислом ака, айни дамда жамоа аъзоларининг кайфияти қандай?

- Футболчиларнинг ҳозирги холати ва кайфияти аъло даражада. Эртанги баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Биз учун чемпионатдаги ҳар бир ўйин жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўз олдимизга аниқ мақсад қўйиб олганмиз, барча учрашувларда охиригача фақат ғалаба учун курашамиз.

- "Шўртан"га қарши баҳс олдидан таркибда йўқотишлар борми?

- Ҳа, афсуски Акмал Холмуродов ва Дониёр Исмоиловларнинг жароҳатлари бор. Лекин таркибимизда уларнинг ўрнини тўлдира оладиган маҳоратли футболчилар бор, шу боис биз эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз деб айта оламан.

- Жамоа айни дамда Қашқадарёга етиб борганми?

- "Шўртан"га қарши сафардаги ўйинни ўтказиш учун кеча йўлга чиққандик, айни дамда Қашқадарёдамиз. Бугун кун давомида машғулотлар ташкил этиб, ўйинга тайёргарлик жараёнини давом эттирамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика