Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар
11 дек 11:48
Новости
Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар
Суратга эътибор берар эканмиз, унда катта номларни ҳам кўришимиз мумкин. Шунга мос равишда ПРО лицензиясини янгилаш жараёнида ҳам турли клубларда ишлаётган тажрибали мутахассислар ва ҳозирда иш жойи бўлмаган мураббийлар бир сафда турди. Бу рўйхат орқали мамлакатимиздаги мутахассислар қатлами, уларнинг тажрибаси ва ҳозирги меҳнат бозоридаги ҳолатини кўриш мумкин.

Қуйида ПРО лицензиясини алмаштиришда қатнашган мураббийларни шартли равишда икки гуруҳга ажратамиз:
Иш жойига эга профессионал мураббийлар. Айрим мутахассислар ҳозирги пайтда ҳам футбол клубларда, ҳам Академиялар ва ёшлар жамоаларида фаолият юритмоқда.
Суперлигада ва клубларда бош мураббий бўлиб ишлаётганлар:
Асрор Алиқулов — "Шўртан" бош мураббий
Дмитрий Ан — "Нефтчи" (Қирғизистон) бош мураббий
Февзи Давлетов — "Сурхон" бош мураббий
Вадим Абрамов — "Динамо" бош мураббий
Иван Бошкович — "Сўғдиёна" бош мураббий
Рўзиқул Бердиев — "Насаф" бош мураббий
Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббий
Раҳбарият лавозимида ишлаётганлар:
Илдар Сакаев — "Машъал" академияси техник директор
Абдумажид Тоиров — "Нефтчи", ёшлар билан ишлаш кординатори
Мухтор Қурбонов — ОКМК техник директор
Ботир Қораев — "Насаф" техник директор

Ёшлар жамоаларида мураббий ва клубларида ёрдамчи бўлиб ишлаётганлар:
Темур Турдиев — "Арал" U-19 мураббий
Сергей Арсланов — "Нефтчи" ёрдамчи
Рифат Акрамхўжаев — "Локомотив" Иккинчи лига мураббийи
Даврон Файзиев — ОКМК, ёрдамчи мураббий
Сервер Жепаров — "Оқтепа" бош мураббий
Ёрқин Назаров — Локомотив U-16
Шуҳрат Тошпўлатов — "Насаф", ёрдамчи мураббий
Элдор Мойлиев — "Шўртан", ёрдамчи мураббий
Марат Мифтахутдинов — "Динамо", ёрдамчи мураббий
Виктор Карпенко — "Бухоро", ёрдамчи мураббий
Завиша Милослаевич— Сербия U-21, бош таҳлилчи
Аъзам Шерғозиев — ОКМК U-21 мураббий
Бу мураббийлар орасида 7 нафари Суперлигада ва клубида бош мураббий, 4 нафари раҳбариятда, 12 нафари ёрдамчи ва ёшлар жамоаларида ишлашмоқда.
Ишсиз, лекин тажрибали профессионаллар. Ҳозирча клубга эга бўлмаган мураббийлар. Крестинин, Петросян, Шевченко, Абдураимов, Ирисметов каби мутахассислар 2025 йилда клубларда фаолият олиб борди.
Жасур Абдураимов
Александр Крестинин
Микола Шевченко
Артём Петросян
Нўмон Ҳасанов
Илҳом Мўминжонов
Жафар Ирисметов
Бу исмлар орасида миллий жамоа даражасида ишлаганлар ҳам, ПФЛда муваффақият қозонганлар ҳам, легионер мураббийлар ҳам бор. Уларнинг иштирок этиши — мусобақалардан узоқлашмаганини, ўз устида ишлашни давом эттираётганини кўрсатади.
ПРО лицензиясини янгилашда қатнашган мураббийлар рўйхати — бу Ўзбекистон футболидаги мутахассисларнинг ҳаммаси дегани эмас. Бу рўйхатдан ташқарида ҳам ишлаётган, ҳам ҳозирча ишсиз мураббийлар бор. Яна бир қатор Про лицензиясига эга мутахассислар Суперлигада фаолият олиб боришяпти, ёшлар жамоалари, академияларда ишлашмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии