RU

Последние новости

12:02"Барселона" футболчиси 2 ҳафта давомида майдонга туша олмайди  0 11:30"Барселона" Фликнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлади  2 11:01Алишер Одилов Россиядаги фаолияти нима учун ўхшамагани сабабини айтди  5 10:39Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини Суперлигада давом эттиришга яқин  4 10:12Биринчи лига. Бугун финал  11 09:37Суперлига. Ҳожимат учун мавсум якунланди, "Динамо"га қарши ўйиндан олдин "Насаф"да битта йўқотиш бор  6 09:03Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради  4 08:30"Манчестер Юнайтед" қишда учта футболчисини қўйиб юборишга тайёр  2 08:03ОКМК сафида узоқ йиллардан бери тўп сурган икки нафар футболчи жамоани тарк этади  3 07:36"Милан" ва "Ювентус" АПЛнинг олти карра чемпиони учун курашмоқда  0 03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  2 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  3

Леван Арвеладзе: "Про лига кучсиз кўрингани йўқ, бу лигада ҳам кўтарилиш, пасайиш даври бўлди" Новости

Леван Арвеладзе: "Про лига кучсиз кўрингани йўқ, бу лигада ҳам кўтарилиш, пасайиш даври бўлди"

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Леван Арвеладзе клуб матбуот хизматига якунланган мавсум ҳақида қисқача фикрларини билдирди.

- Илк навбатда, якунланган мавсум ҳақида фикр билдирсангиз...

- Йўл осон ўтмади. Менда Ўзбекистон Суперлигаси тажрибаси бўлгани учун айтаман, Про лига кучсиз кўрингани йўқ, бу лигада ҳам кўтарилиш, пасайиш даври бўлди. Якунда биз вазифани бажардик ва кубокни кўтардик.

- Жамоалар сони кам бўлгани учун ўйинлар ҳам камроқ бўлди. Учрашувлар сонининг камлиги сабабли ўртада дам кунлари кўп бўлгани футболчиларга қийинчилик туғдирмадими?

- Ҳа, бу ҳам ўзига яраша қийинчиликлар туғдирди. Ҳар бир ўйинга тайёрланиш учун деярли бир йиғин ташкил қилинаётгандек эди. Бунда биз катта юклама олардик ва расмий ўйинларни соғинардик. Бу эса футболчини ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчатарди.

- Ушбу мавсумда рақиблардан нималарни кутгандингиз?

- Умуман олганда, осон рақиб бўлмаслиги аниқ эди. Албатта, бу Суперлига эмаслигини билардим, лекин ғалабалар осонликча қўлга киритилмаслигини тушунаман.

- Биз "ФарДУ"га қарши ўйиндаёқ масалани ҳал қилишимиз ва интригани сўнгги тургача қолдирмаслигимиз мумкин эди. Ўша баҳсда нималар бўлиб кетди?

- Ўзимизга ишонч билан ўйнаётгандик, баҳсни биз назорат қилиб тургандик. Лекин ўшанда икки жаримадан узатилган тўплар барчасини ўзгартириб юборди. Нималар бўлса бўлди, бу футболнинг ажралмас қисми. Якунда биз чампион сифатида Суперлигага қайтдик.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Ўзбекистондаги учинчи мавсумим ҳам сермаҳсул ўтди: иккита соврин кўтардим (кулади). Кўрамиз, кейинги мавсум қаерда бўлсам ҳам бор кучим билан ўйнашга, янада сермаҳсул бўлишга, яна бир соврин кўтаришга ҳаракат қиламан. Шунингдек, "Локомотив" мухлисларини ўтган мавсум билан табриклайман!

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
24 ноя 22:03:09
Бек 75
Андижонга кайт Леван
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика