Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?
11 дек 10:17
Новости
Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?
Бу стадионда ўйнаш қийин. Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Беш ёки олти нафар ўйинчимиз бугун биринчи марта ушбу стадионда бўлиб турибди. Биз ғалаба ва тўплаган очколаримиздан хурсанд бўлишимиз керак - энди бизда 13 очко бор ва кучли саккизликдан жой олиш ҳали ҳам қўлимизда. Кучли саккизликда якунлаш бизнинг мақсадимиз.
"Реал Мадрид"га қарши ўйин бизнинг хатомиз билан бошланди. Мен "Реал Мадрид"дан юқори босимни умид қилгандим, аммо улар чуқурроқ ҳимояда ўйнашни бошлашди ва бу бизга бироз қийинчилик туғдирди. Бироқ, биз натижадан мамнунмиз. Родриго, Винисиус ва Беллингҳам кучли ўйинчилар, уларнинг тезлиги хавфли, шунинг учун биз доим ҳам қанот ҳимоячиларини ҳужумга юбора олмадик. Бугун биз ҳимояда ишончлироқ бўлишимиз керак эди ва буни максимал уддаладик.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии