RU

Последние новости

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Интрига керакми? Олинг, ана! Новости

Интрига керакми? Олинг, ана!

Суперлиганинг охирги турлари жуда қизиқ ўтяпти.

Масалан, бу турда ҳам "Навбаҳор" ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу жамоа охирги тўртта ўйинни "Локомотив", "Насаф", АГМК ва "Пахтакор"га қарши ўтказиб, икки ғалаба ва икки дуранг қайд этди. Бундан ташқари, мана шу тўртта кучли клуб билан баҳсларда бирорта гол ўтказмади.

Ёки бўлмаса АГМКни олайлик. Шундай бўлдики, олмалиқликлар қаторасига бешта ўйинда ғалаба қозона олишмади: тўрт дуранг ва бир мағлубият. АГМКдан кетма-кет 5 ўйинда ғалаба қозонмасликни кутиш ғалати, тўғрими? Ниҳоят, уларнинг ғалабасиз сериясига кеча барҳам берилди.

"Пахтакор"нинг қаторасига 7та ўйиндан бери давом этган ғалабали серияси ҳам кеча тугади. Жамоа ўз майдонида "Навбаҳор" билан дуранг қайд этди. Жадвалнинг юқори қисмида интрига қисман сақланиб қолган, чунки дуранг ўйнаган бўлишига қарамай, "Пахтакор" энг яқин таъқибчиси "Сўғдиёна"дан 15 очкога ўзиб кетган ва катта эҳттимол билан бу йил ҳам чемпионликни нишонлайди.

Жадвалнинг қуйи қисмида эса ҳақиқий интрига юзага келди. Масалан, 11-ўринда бораётган "Машъал" 16-турни сафарда ўтказиб, Бекободда "Металлург"ни мағлуб этиб қайтганди. Сўнгра кутилмаганда ўз майдонида "Андижон"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. 18-турни яна сафарда ўтказган муборакликлар Қўқонда охирги дақиқаларда гол уриб 2:2 натижасини таъминлашди.

Бунгача кетма-кет олтита ўйинда мағлуб бўлган "Металлург" эса сафарда "Андижон"ни мағлуб этиб қайтди. Қизиғи шундаки, "Металлург" ўз майдонида "Машъал"га ютқазиб қўйди. "Машъал" ўз майдонида "Андижон"га имкониятни бой берди ва "Андижон" ўз майдонида "Металлург"га ютқазди. Сафарда "Металлург"ни мағлуб этиб қайтиш осон эмас, бироқ "Машъал"нинг ўз уйида "Андижон"га ютқазиб қўйиши умуман кутилмаган иш бўлди.

"Андижон" бу мавсум шу пайтгача сафарда фақат бир марта ютганди: Ёрқин Назаров қўл остида жамоа Намангандан ғалаба билан қайтгани эсингизда. Сафардаги иккинчи ғалаба эса Виктор Кумиков даврида рўй берди. Лекин бу ғалаба узоқ татимади, чунки жамоа кеча яна мағлуб бўлди.

Ўз майдонида иккинчи ўринда бораётган "Сўғдиёна"ни мағлуб эта олган Суперлига дебютанти "Турон" шундан сўнг қаторасига учта ўйинда имкониятни бой берди. Ва бу ўйинлар "Локомотив", "Насаф" ва АГМК билан кечганини унутмаслик лозим. "Қизилқум" эса иккинчи давра бошланганидан бери ғалаба қозонгани йўқ: уч дуранг ва бир мағлубият.

Хуллас, Суперлига қизигандан қизияпти. Айниқса Суперлигада қолиш учун кураш мавсум охирига қадар янада қизийди. Бугун 18-турнинг яна учта учрашуви бўлиб ўтади. "Локомотив" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилса, "Қизилқум" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади. Жиззахда эса "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.




Х.Холиқов

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика