RU

Последние новости

09:10"Ман Сити" қишда Родрининг жароҳат олгани сабабли 60 миллионлик трансферни амалга оширади  0 08:35Суперлига. Барча даврларнинг энг яхши тўпурари ким? Черан 10-ўринга кўтарилиб олди  3 07:53Аббосбек Файзуллаев РПЛда тур рамзий жамоасидан ўрин олди  3 07:23Про лига. Бугун 22-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади  1 01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  5 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  7 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  14 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  7

Илҳом Ҳамроев: "Нидерландия жамоасини ўрганиб чиқдик. Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш" Новости

Илҳом Ҳамроев: "Нидерландия жамоасини ўрганиб чиқдик. Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Илҳом Ҳамроев терма жамоамизнинг бугунги расмий машғулотида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.

- Жамоа мундиалга қанчалик тайёр бўлди? Янги қўшилган футболчилар жамоага қўшилиб кета олишдими?

- Жамоамиз тайёр. Биз узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўрдик, кучли жамоаларга қарши ўйинларда иштирок этдик. Хатоларимиз устида ишладик. Тўғри, таркибимизда бир нечта йўқотишлар ҳам бўлди ва уларнинг ўрнига янги футзалчилар жамоага қўшилишди. Қўшилган йигитлар ҳам бизга таниш. Бор эътиборимизни биринчи учрашувга қаратганмиз.

- Бундан аввал ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этгансиз, бу сафарги мундиал ватанимизда бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бутун жамоа буни сезиб турибди. Ўз халқимиз кўз ўнгида паркетга чиқиш биз учун ҳақиқий шараф.

- Жамоа сардори жароҳат олди ва мусобақани ўтказиб юборадиган бўлди. Янги сардорни ким танлади? Бу жараён қандай кечди?

- Биринчи ўқув-машғулот йиғинларида бош мураббийимиз ушбу масалани ҳал қилганди. Биринчи сардор - Дилшод Раҳматов, иккинчи сардор - Равшан Элибоев ва учинчи сардор мен эдим. Иккита сардоримиз жароҳат олгани сабаб, сардорлик менга ўтди. Бунинг масъулияти ҳам оғир экан.

- Дастлабки рақиб Нидерландия терма жамоаси қандай ўрганилди?

- Нидерландия терма жамоасини кўп ўргандик ва ўрганишда давом этмоқдамиз. Видео таҳлилларни ҳам кўриб чиқдик, рақибнинг кучсиз томонлари ва яхши жиҳатларини ҳам ўрганиб олдик. Ҳозир барча эътиборимиз 1-тур баҳсига қаратилган.

- Жаҳон чемпионати учун янги қоплама ўрнатилди. Янги қопламада ўйнаш қанчалик қийин экан?

- Биз 2-3 ой давомида янги қопламада ўйнаб келдик ва ўртоқлик учрашувларини ҳам янги қопламада ўтказдик. Бу бизга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

- Мусобақадаги мақсадлар қандай?

- Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш, лекин биринчи навбатда, гуруҳдан чиқиб олишимиз керак.

-  Терма жамоамиз жароҳатлар гирдобида қолиб кетди. Бир неча кун аввал терма жамоамиз сардори Дилшод Раҳматов мундиалда иштирок этмаслигини билиб олдик. Жароҳатлар сони бунчалик кўпайиб кетганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз ва ушбу жиҳат қолган футболчиларга босим ўтказмаяптими?

- Бизда яхши шаклланган жамоа бор. Ушбу вазиятдан бир жамоа бўлиб чиқиб кетишга келишиб олдик.

 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика