RU

Последние новости

18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  3 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  0 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  12 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  7 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  11 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  16 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  22 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  7

Икки дўст ютмаган биргина соврин қолди Новости

Икки дўст ютмаган биргина соврин қолди

2017 йил ёзида "Насаф"дан "Пахтакор"га трансфер қилинган дарвозабон Элдорбек Суюнов ва марказий ҳимоячи Шерзод Аъзамов "Пахтакор" билан жорий мавсум барча ички мусобақаларда ғолиб чиқди.

Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамов ажойиб натижани қайд этди. Гап шундаки, бу икки дўст "Машъал" академияси тарбияланувчиси саналади. Қаршининг "Насаф" жамоасида ўзаро биргаликда 7 йилни ўтказган футболчилар Ўзбекистон чемпионатининг кумуш ҳамда 6 маротаба бронза медалларига эгалик қилишган. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон суперкубогида ғолиб чиқишган. Халқаро миқиёсида эса клублар ўртасидаги ОФК Кубоги бош совринига 2011 йили "Насаф" билан биргаликда эга чиққан Суюнов ва Аъзамов жорий мавсум ўз фаолиятида илк маротаба Ўзбекистон чемпионлигига ҳам эришди. Шунингдек, тарихда илк бор ўтказилган Лига Кубоги ғолибига айланди.


Шу тариқа Ўзбекистондаги барча эҳтимолий соврин ва медалларни ютган бу икки дўст ютмаган Осиёда биргина мусобақа қолди - ОЧЛ.

Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамов Ўзбекистон чемпиони (2019), Ўзбекистон Кубоги (2015, 2019) соҳиби, Ўзбекистон суперкубоги (2016), ОФК Кубоги (2011) ва Лига Кубоги (2019) ғолибига айланди ва бундай кўрсаткич қайд этган дастлабки футболчилар саналишади.

Шунингдек, Суюнов ва Аъзамов "Пахтакор" билан барча медаллар, яъни кетма-кетликда бронза (2017), кумуш (2018) ва олтин (2019) медалларини қўлга киритишга улгурди. Ички чемпионатда эса 2,5 мавсумда "Пахтакор" билан Суперкубокдан бошқа барча совринларни ютишга улгуришди.

Ўзбекистон миқиёсида барча мусобақалар ғолиби ва ҳамма медалларга эга чиққан бу икки дўст халқаро миқиёсида ҳам ОФК чемпиони ҳисобланади. Суюнов ва Аъзамов эришмаган ягона чўққи - ОЧЛда эса "Пахтакор" келаси мавсум яна иштирок этади.


Шерзод Аъзамов ("Пахтакор" марказий ҳимоячиси) эришган ютуқлар:

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (7) 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2) 2011, 2018

Ўзбекистон чемпиони: (1) 2019

Ўзбекистон Кубоги соҳиби: (2) 2015, 2019

Ўзбекистон суперкубоги соҳиби: (1) 2016

Лига Кубоги соҳиби: (1) 2019

ОФК Кубоги чемпиони: (1) 2011


Элдорбек Суюнов ("Пахтакор" дарвозабони) эришган ютуқлар:

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (5) 2013, 2014, 2015, 2016, 2017

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2) 2011, 2018

Ўзбекистон чемпиони: (1) 2019

Ўзбекистон Кубоги соҳиби: (2) 2015, 2019

Ўзбекистон суперкубоги соҳиби: (1) 2016

Лига Кубоги соҳиби: (1) 2019

ОФК Кубоги чемпиони: (1) 2011


Эслатиб ўтамиз, Шота Арвеладзе "Пахтакор"га келгач 2017 йили ёзда дастлабки трансфер сифатида "Насаф"дан мазкур икки футболчининг трансферини 1 миллиард эвазига сотиб олганди.


Маълумот ўрнида: "Пахтакор" жорий мавсум ўртасида Аъзамов ва Суюнов билан ўртадаги шартномани 2022 йил якунига қадар узайтирди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика