Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"
22 мар 16:23
Новости
Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"
Игор Тудор ўз ёрдамчи мураббийини "Ливерпуль" устози Арне Слот билан адаштириб юборгани ҳақидаги хабарлар борасида гапирди.
"Нима, мен ҳар куни 10 соатлаб вақтимни ўтказадиган одамни танимайманми? Бироз нотўғри ўйлабсизлар.
Чоршанба куни бироз хазиллашиб, энди уни "Арне" деб чақираман, деб айтдим. У энди Аллан эмас, Арне!
20 ёшли ўғлим Хорватиядаги ҳамма айнан ушбу хатом сабабли кулишаётганини айтди. Мен эса: "Қанақа хато?". У: "Нима, у йигитни танимайсизми?". Мен айтдим: "У Аллан Диксон. У билан ҳар куни вақтим ўтади". Майдонга чиқар эканман, ёнимда у ўтирмай, ким ўтиради? Бу бизнинг ҳудудимиз эди", - деди Тудор.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии