Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди
02 сен 22:08
Новости


Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди
Аҳмедов ва Шквирин ортда қолдирилди.
CAFA Nations Cup иккинчи туридан ўрин олган Туркманистонга қарши баҳсда Игорь Сергеев дубль қайд этди. Бу орқали Сергеев терма жамоадаги голлари сонини 23 тага етказиб олди ва Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди. Қўшниларимизга қарши қайд этилган дублдан сўнг Одил Аҳмедов (21 та гол) ва Игорь Шквирин (20 та гол) ортда қолдирилди. Игорь Сергеев ушбу натижага эришиш учун 77 ўйинда майдонга тушди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Элдор Шомуродов ҳисобланади. Элдорнинг ҳисобида 82 та ўйинда 42 та гол бор.
Похожие новости

Комментарии
химоячиларни хар доим босимда ушлаб туради бу оркали ярим химоячиларда хужум килишга имконият бу́лади бу катта афзаллик . Жарима майдонида хам яхши позиция танлайди агар у тарафга ту́п йу́налтирилса ку́пинча опереженияда гол уради .Сергеев яхши хужумчи .