Гвардиола дисквалификация туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади
08 мар 16:49
Новости
Гвардиола дисквалификация туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола дисквалификация туфайли жамоанинг кейинги икки ўйинини ўтказиб юборади.
52 ёшли мутахассис Англия кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Ньюкасл"га (1:3) қарши ўйинда мавсумдаги олтинчи сариқ карточкасини олди.
Испаниялик мутахассис Англия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган "Вест Хэм"га қарши ўйинда (14 март) ҳамда Англия кубоги чорак финалида жамоани бошқара олмайди. Шу билан бирга, дисквалификация Англия Лига кубоги финалига таъсир қилмайди, у ерда "шаҳарликлар" 22 март куни "Арсенал" билан учрашади.
"Манчестер Сити" 50 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии