"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди
24 фев 11:47
Новости
"Гулистон" футбол клуби раҳбариятининг қарорига кўра. Аббос Эргашев бош мураббий лавозимига тайинланди.
Бу мутахассис янги мавсумда жамоани бошқаради. Унинг олдига "Гулистон"ни Про лигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган.
Эргашев бунга қадар "Зомин" ва "Янгиер-Қурувчи" жамоаларида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган, ёшлар футболида юкори натижаларга эришган. Ўзбекистон U-20, ўсмирлар терма жамоалари учун кўплаб футболчиларни етиштириб берган. Шунингдек, ФИФАнинг нуфузли Инструкторлар курсини тамомлаган ва ЎФА инструктори сифатида мутахассисларга таълим бериб келаётганди", – дейилади хабарда.
Аввалроқ "Насаф" собиқ футболчиси клуб бош директори лавозимида ишлаши эълон қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии