RU

Последние новости

11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  1 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  40 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  6 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  1 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  7 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  3 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  26 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  7

Гейнрихнинг сўнгги голи ва Абрамовни истеъфога чиқарган Ҳалатбори — Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичларини қандай бошлаган? Новости

Гейнрихнинг сўнгги голи ва Абрамовни истеъфога чиқарган Ҳалатбори — Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичларини қандай бошлаган?

5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши ўйин билан ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичини бошлайди. Терма жамоамиз бунга қадар ЖЧ саралаш сўнгги босқичларини қандай бошлаган?

Терма жамоамиз бундан олдинги 7та мундиал саралашининг 6тасида сўнгги босқичга қадар етиб борган, фақатгина Қатар-2022 Жаҳон чемпионати саралашида иккинчи босқичдаёқ ўз иштирокимизни якунлаганмиз.


Франция-1998

1998 йилги Жаҳон чемпионати саралаши охирги босқичини Ўзбекистон сафарда Японияга қарши баҳс билан бошлаган. Ўшанда Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги терма жамоамиз 3:6 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Якунда термамиз 8та ўйиндан 6 очко тўплаб, беш жамоа орасида тўртинчи ўринни банд этганди. Биз ортда қолдирган ягона терма жамоа - Қозоғистон бўлган.

ЖЧ-1998 саралаши финал босқичи, "Б" гуруҳи.

07.09.1997.

Стадион: "Йойоки Нэшнл", 54328 мухлис. 

Ҳакам: Зайд Абдулраҳмон (Саудия Арабистони)


Япония - Ўзбекистон - 6:3

Голлар:

1:0 - Акита Ютака, 1

2:0 - Миура Казуйоши, 4

3:0 - Миура Казуйоши, 23

4:0 - Наката Хидетоши, 41

5:0 - Жо Шоджи, 45

5:1 - Шацких Олег, 56

6:1 - Миура Казуйоши, 64

6:2 - Федоров Андрей(пенальти), 70

6:3 - Шацких Олег, 78


Ўзбекистон: Павел Бугало, Андрей Федоров, Февзи Давлетов, Эдуард Мамотов, Андрей Захаров(Рустам Шаймарданов, 46), Нўмон Ҳасанов (Жафар Ирисметов, 46), Абдуқаҳҳор Марифалиев, Сергей Лебедев, Алексей Винников(Равшан Бозоров, 64), Олег Шацких, Игорь Шквирин.




Жанубий Корея ва Япония-2002

2002 йилги ЖЧ саралаши сўнгги босқичи 1-турини БААга қарши сафарда ўтказган Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраганди. 8та турда Ўзбекистон 10 очко билан беш жамоа ичида учинчи бўлганди.

ЖЧ-2002 саралаши финал босқичи, "Б" гуруҳи.

17.08.2001

Стадион: "Ал-Ваҳда", 15000 мухлис.

Ҳакам: Ким Юнг Жу (Жанубий Корея)


БАА - Ўзбекистон - 4:1

Голлар:

1:0 - Али Йосир Салим, 21

2:0 - Фарҳон Ғариб(пенальти), 32

2:1 - Николай Ширшов, 37

3:1 - Али Фаҳод Ғариб, 44

4:1 - Саид Зуҳейр Баҳит, 85


Ўзбекистон: Алексей Поляков, Даврон Файзиев, Сергей Лушчан, Олег Собиров (Баҳодир Аннаматов, 70), Асрор Алиқулов (Анвар Солиев, 66), Февзи Давлетов, Леонид Кошелев (Марат Ахмеров, 27), Николай Ширшов, Миржалол Қосимов, Максим Шацких, Жафар Ирисметов.




Германия-2006

ЖЧ-2006 саралаши охирги босқичи Саудия Арабистонига қарши ўйин билан бошланганди. Германиялик Хайнц Юрген Гёде бошчилигидаги терма жамоамиз ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Якунда 5 очко билан тўрт жамоа орасида учинчи ўринни банд этган Ўзбекистон плей-офф босқичига йўл олганди. Плей-офф босқичида эса Баҳрайн бизга рақиблик қилган.

ЖЧ-2006 саралаши финал босқичи, "А" гуруҳи.

09.02.2005

Стадион: "Пахтакор", 55000 мухлис.

Ҳакам: Камикава Тору (Япония)


Ўзбекистон - Саудия Арабистони - 1:1

Голлар:

0:1 - Ал-Жабир Сами, 76

1:1 - Анвар Солиев, 90+3


Ўзбекистон: Алексей Поляков, Баҳтиёр Ашурматов, Андрей Федоров (Марат Бикмаев, 82), Асрор Алиқулов, Олег Пашини, Андрей Акопянц, Сервер Жепаров, Владимир Маминов, Алексей Николаев, Максим Шацких, Владимир Шишелов (Анвар Солиев, 89).




ЖАР-2010

2010 йилги мундиал саралашининг 3-босқичининг илк учрашувини Доҳада Қатарга қарши ўйин билан бошлаган. Лекин вакилларимиз стартни муваффақиятсиз бошлаган ва Қатардан 0:3 ҳисобида мағлубиятни қабул қилиб олган. 

ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич, "А" гуруҳи. 1-тур

Қатар - Ўзбекистон 3:0

06.09.2008. 1-тур. Доҳа. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони. 12000 томошабин

Ҳакам: Моҳд Субхиддин Солиҳ (Малайзия)

Голлар: Мажди Сиддиқ 37, Ҳасан Мажид Мухаммад 73, Талал Али Ал Блуши 88

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Илҳом Суюнов, Бахтиёр Ашурматов, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов, Азиз Хайдаров (Александр Гейнрих, 46), Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе (Вагиз Галиулин, 66), Сервер Жепаров, Максим Шацких (Улуғбек Бакаев, 79)


Бразилия-2014

2014 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг охирги босқичини ўз уйида Эронга қарши ўйин билан бошлаганди. Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоамиз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Бутун учрашув давомида устунлик қилган терма жамоамизни учрашувга қўшиб берилган қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юборади ва аламли тарзда мағлубиятга учрайди. Якунда иккинчи бўлган Жанубий Корея билан бир хил 14 очко тўплаган Ўзбекистон тўплар нисбатига кўра учинчи ўринни олган ва плей-офф босқичига йўл олганди.

ЖЧ-2014 саралаши 3-босқич, "А" гуруҳи.

03.06.2012

Стадион: "ЖАР", 9000 мухлис.

Ҳакам: Нишимура Юичи (Япония)

Ўзбекистон - Эрон 0:1

Голлар:

0:1 - Муҳаммад Ҳалатбори, 90+4


Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ислом Иномов, Анзур Исмоилов, Жасур Ҳасанов (Улуғбек Бакаев, 87), Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе, Жасур Ҳасанов (Лутфулла Тўраев, 68), Станислав Андреев, Виктор Карпенко (Марат Бикмаев, 52), Александр Гейнрих.




Россия-2018

2018 йилги мундиал саралашининг охирги босқичини Сурияга қарши Тошкентдаги баҳс билан бошлаган. "Бунёдкор" стадионида ўтказилган учрашувда терма жамоамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Учрашувдаги ягона голга Александр Гейнрих муаллифлик қилган. 10та турда 13 очко тўплаган Самвел Бабаян шогирдлари гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллаган эди. Гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган Сурия терма жамоаси якунда плей-офф босқичида иштирок этганди.

ЖЧ-2018 саралаши 3-босқич, "А" гуруҳи.

01.09.2016.

Стадион: "Бунёдкор", 29411 мухлис.

Ҳакам: Рюижи Сато (Япония)


Ўзбекистон - Сурия 1:0

Голлар:

1:0 - Александр Гейнрих, 73


Ўзбекистон: Александр Лобанов, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Ислом Тўхтажўжаев, Азиз Ҳайдаров (Жавоҳир Соҳибов, 67), Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Сардор Рашидов (Александр Гейнрих, 56), Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов.



Қатар-2022

Афсуски, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионати саралашида ўз иштирокини иккинчи босқичдаёқ якунлаган. Иккинчи босқичда "Д" гуруҳидан жой олган терма жамоамиз гуруҳда 15 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган.


2026 йилги мундиал саралашининг охирги босқичини КХДРга қарши Тошкентдаги баҳс билан бошлаймиз. Бу сафар Сречко Катанец бошчилигидаги жамоа қандай натижа қайд этишини эртага билиб оламиз.

Рейтинг: -2   

Комментарии

+1   
05 сен 08:20:59
Алёш ака
Ответ на комментарий пользователя F.K.N.
Ярамас Казуоши Миюрани урган 3 та голлари ëмон алам килганди ушанда. Шу билан Миюра эсимдан чикмайдиган булиб колган.
Менам кургандим, ярамас Казуёши Миура халиям катта футбол уцнаб юрибди
   
05 сен 23:33:33
F.K.N.
Ответ на комментарий пользователя .......
Фикризга 100% кушиламан. Дарвозабон эдим. Лебедьни ударидан улгидай куркар эдик. Любой Узбекистан киперидан суранг, тасдиклайди.
Уйин пайти Лебедев стадионда югурса Нефтчини эски стадионини иккиничи этажидан туриб эшитардик майдонда оëигидан чиккан гурсиллаган овозни ажойиб баккуват одам эди Лебедев. Булар бир келиб кетишдида. Хозиргиларни иммунитети анча паст буларни олдида.
   
05 сен 16:27:20
.......
Ответ на комментарий пользователя F.K.N.
94 чи йили Хиросимада хам ноль шароитда уйнаб чемпион булишган. У пайтлари шароит деган нарса булмаган. Лекин термамиздеги футболчилар жудаям кучли булишган. Уша йиллари термамиз уйнаса ракиб ким булса хам уни кучини хисобга олмай хаммасидан кучлимиз деяверардим. Биринчи уринда сиз айтган Сергей Лебедев термада уйнаса хаммадан кучлимиз деб хисоблайверардим. Лекин тугри Япон жудаям кучли булган уша пайтлари хам.
Фикризга 100% кушиламан. Дарвозабон эдим. Лебедьни ударидан улгидай куркар эдик. Любой Узбекистан киперидан суранг, тасдиклайди.
   
05 сен 11:33:34
Dilmurod Umarov
In shaa Alloh bu safar yigitlarimiz mundial yo'llanmasini qo'lga kiritishadi,biz har doim duodamiz
   
05 сен 09:54:28
tima86
Ответ на комментарий пользователя Рахимов 87
2018-йилги жахон чемпионатига саралашни сунги босқичини Қатарга қарши уйин билан бошлашган эмасмиди . Ушанда 1-0 га ютишганди голни биринчи президентимизга бағишлашган эдию ёки адашдимми.
1 сентябрь Сурияга карши бошлашган. Катардаги уйин 5-сентябрьда булган, Кримецнинг голи галаба келтирган
   
05 сен 09:47:03
tima86
2010-ЖЧ саралашни Тошкентда эмас, Дохада Катарна карши бошлашган ва 3:0 хисобида маглуб булганмиз. Сеьастьян Сория Куэнтано эсингиздан чикдими??
   
05 сен 08:30:01
F.K.N.
Ответ на комментарий пользователя Алёш ака
Менам кургандим, ярамас Казуёши Миура халиям катта футбол уцнаб юрибди
Чап канотдеги химоячи Наукки Сома хам ëмон эди тинмай хужумга хам химояга хам улгуриб куз очирмайдиган футболчи эди.
   
05 сен 08:19:37
F.K.N.
Ответ на комментарий пользователя .......
Любой гол бу подарка эди. Сиз уйин олди атмосфера кандай булган. Терма кандай тегирмондан утган бир укиб курингда. Шунчалик уйнаб беришганини узи катта иш булган уша пайт
94 чи йили Хиросимада хам ноль шароитда уйнаб чемпион булишган. У пайтлари шароит деган нарса булмаган. Лекин термамиздеги футболчилар жудаям кучли булишган. Уша йиллари термамиз уйнаса ракиб ким булса хам уни кучини хисобга олмай хаммасидан кучлимиз деяверардим. Биринчи уринда сиз айтган Сергей Лебедев термада уйнаса хаммадан кучлимиз деб хисоблайверардим. Лекин тугри Япон жудаям кучли булган уша пайтлари хам.
   
05 сен 06:09:06
Рахимов 87
2018-йилги жахон чемпионатига саралашни сунги босқичини Қатарга қарши уйин билан бошлашган эмасмиди . Ушанда 1-0 га ютишганди голни биринчи президентимизга бағишлашган эдию ёки адашдимми.
   
05 сен 02:01:41
.......
Ответ на комментарий пользователя F.K.N.
Ярамас Казуоши Миюрани урган 3 та голлари ëмон алам килганди ушанда. Шу билан Миюра эсимдан чикмайдиган булиб колган.
Любой гол бу подарка эди. Сиз уйин олди атмосфера кандай булган. Терма кандай тегирмондан утган бир укиб курингда. Шунчалик уйнаб беришганини узи катта иш булган уша пайт
   
05 сен 01:58:15
.......
Зур маъкола булипти узиям. Эх ешлик. Сергей ака Лебедь бизга айтиб берган уша атмосферани. Хаммаек ноль булган бизни футболда.Камчилик камчилик тили кисикчилик ва хоказо. Боллар кучли булган, лекин япон ута кучли булган дейди Лебедь. 07 машинасида Киргилига келар эди. Багажда отдельный бутса. У пайтлар бунака шароит анча мунчасига эмас эди. Лебедь бор камчиликни бизага айтиб дарс берган. Уша поколениядан факат Носир Гарик ва бир нечта боллар чикган. Биз купчилик, Узбекистан футболи ва общий касаллик юкчиликдан воз кечганмиз. У пайтни боллари хозиргиларни синдириб буклаб юборар эди. Шароит шароит ва яна шароит. Тушунган тушунди.
   
04 сен 23:17:47
Asilbek_Parpiyev
2010-yilning 1-o'yini Qatar-O'zbekiston- 3:0 bilan boshlangan , har doimgidek notoʻg'ri maʼlumot !
   
04 сен 22:04:56
Акрамжон Халилов
Мен барча ўйинларни кўрганман, тан олишимиз керак ўша даврда терма жамоамиз кўпчилик термалардан кучсиз эди, хозир Япония ёки Корея даражасидамиз, демак ЖЧ га чиқишимиз деярли яқин, эртага йигитлар буни исбот қилишига ишонаман.
   
04 сен 22:04:13
Fc Milan20
Ответ на комментарий пользователя ARISTOKRAT_VINGER
XA, XAMMASI UZBEKISTAN ERON 0-1 BILAN BOLGAN UYINDAN KEYIN BOSHLANGAN EDI. KECHAGIDEK YODIMDA, YAPONIYALIK XAROMI YUICHI NISHIMURANI GOLNI HISOBGA OLMAGANI. USHA UYINDA BIZ ERONNI XAR TARAFLAMA YENGGAN EDIK. FAQAT BUNI HISOBDA AKS ETTIRISHIMIZGA HAKAM TOSQINLIK QILGAN EDI. ERONNI JARIMA MAYDONIGA QAMAB TASHLAGAN EDIK....MTJ NI OLTIN BOLALARI, OLTIN AVLODI.... TARIXNI SOGINDI ODAM...
Milliy terma jamoa o'yini cho'qqiga chiqqandi o'shanda. Yaponiya yuta olmaydigan holatga kelgandik. Abramov futbolchilardan zo'r jamoa tuzgandi. Hamma futbolchilar o'zini faoliyatini cho'qqisida va Abramovni hujumkor uslubi. Server, Odil, Aziz, Jasur, Vitaliy, Ignatiy, Anzur, Temur, Geynrix eng navqiron yoshda. Men uchun haqiqiy legenda jamoa. Hech bo'lmasa bir marta jahon chempionatida qatnashishga haqli edi. Eron bilan uyda hech bo'lmasa durrangni saqlab qolganimizda edimi. O'zbekistonlik futbol muxlislarini jahon chempionatlari saralashlaridan juda ko'p alamlari qolib ketgan. Shu sabab hammadan ko'p shu musobaqaga borishni istaydi
   
04 сен 21:53:54
F.K.N.
Ярамас Казуоши Миюрани урган 3 та голлари ëмон алам килганди ушанда. Шу билан Миюра эсимдан чикмайдиган булиб колган.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика