RU

Последние новости

14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  1 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47

Футзал. Бугунги баҳслардан сўнг мураббийлар қандай фикрда? Новости

Футзал. Бугунги баҳслардан сўнг мураббийлар қандай фикрда?

Айни кунларда Тошкент шаҳрида футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур баҳслари давом этмоқда.

1 ноябрь кунги баҳслардан сўнг жамоаларнинг устозлари учрашувлар ҳақида фикр билдирди.

Шуҳрат Ташмедов ("Пахтакор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Оғир ўйин бўлди. "Нефтчи" — яхши жамоа. Бош мураббий Фарруҳ Зокиров катта иш қилгани кўриниб турибди. Икки голимиздан кейин фарғоналиклар бир неча яхши ҳужумлар қила олишди. Ўйин бўйича "Нефтчи" жисмонан кучлироқ кўринди. 

Ёш футзалчиларни жамоага жалб қилганмиз. Уларга бугун кўпроқ ўйин вақти беришга қарор қилдик.


Фарруҳ Зокиров ("Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Амалдаги чемпион жамоага қарши ўйнаш осон кечмаслигини билган эдик. Ўйлаганимиздек, биринчи рақамда ўйнашди. Қарши ҳужумларда вазиятлардан фойдалана олишди. Жамоамизда янги футзалчилар кўп, жамоа ўйини энди шаклланмоқда. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз, вазиятларни голга айлантиришга ҳаракат қиламиз.


Абдулла Бўриев ("Бунёдкор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- "Динамо" ёш бўлишига қарамай, жуда ҳам яхши жамоа. Учрашув қийин тусда ўтишини олдиндан билар эдик. Жамоамиз асосий таркиби икки ўйинчиси жароҳати туфайли бугун ўйнай олмади. Стандарт вазиятлардан фойдалана олдик. Омад бизнинг жамоага кулиб боқди. Ғалаба қозонишни футзалчиларим ўз иштиёқи билан кўрсатишди ва мақсадимизга эришдик.


Дилшод Ҳайдарқулов ("Динамо" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эди. Оҳирги дақиқаларда жамоамиздан омад юз ўгирди. Футзалчиларимнинг тажрибаси етишмагандан деб ўйлайман. Ўйин тажрибасини оширишимиз зарур.


Баҳодир Аҳмедов (ҲУАХИН-Жиззах бош мураббийи):

- Ғалаба қозонган бўлсак-да, йигитларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмадим. Кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Келгуси баҳсларга қадар ушбу камчилик устида ишлаб, бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Ўйиндан олдин ҳам айтган эдим. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак. Рақибни менсимасдан майдонга тушиб, панд еган ҳолатларимиз ҳам бўлган. Футзал – бу футбол эмас. Футзалда доимий ҳаракат қилиш талаб этилади.


Искандар Маҳмудов ("Строител-Зарафшон" бош мураббийи):

- Жамоам жисмоний жиҳатдан мавсумга тайёр эмас. Тошкентда ва Гулистонда йиғинлар ўтказик, аммо ҳали керакли спорт формасига чиқа олмадик. Кучли рақибга қарши биринчи бўлим муносиб қаршилик кўрсатдик, бироқ иккинчи таймда шогирдларим жисмонан чарчаб қолишди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика