Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"
04 окт 10:35
Новости


Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"
"Қўқон-1912" футболчиси Андро Гиоргадзе Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК - "Қўқон-1912" (0:1) баҳсидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ушбу учрашувга максимал тарзда тайёргарлик кўргандик ва шундан келиб чиқиб натижага эриша олдик. Рақибни яхши ўрганганимиз фойда берди. Мураббийлар штаби, мухлислар ва ходимларга раҳмат айтаман. Бугун Қўқонда байрам.
Жамоада ёш футболчилар ҳам бор, аммо бизга ўхшаган тажрибали йигитлар барчасини тушуниб турибмиз. Жамоанинг мусобақа жадвалидаги ҳолатини яхшилашимиз керак. Энг муҳими очко тўплаб боришда давом этиш. Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак," - деди Андро Гиоргадзе ОКМК мағлуб этилгач.
Похожие новости

Комментарии