"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида
04 окт 09:40
Новости


"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида
- Жаноб Радманович, ҳозирги вақтда Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши кенг муҳокама қилинмоқда. Сиз ҳам бундан хабардорсиз. Ушбу янгилик ҳақида қандай фикрдасиз?
- Биз бу ҳақда ҳеч нима билмаймиз.
- Демак, сиз ҳам ушбу янгиликни ОАВ орқали билдингиз, тўғрими?
- Ҳа. Биз ҳам ҳеч нимадан хабардор эмасмиз. Нима бўлишини билмаймиз. У яқин кунларда келишини эшитдим.
- ЎФА сизларни, яъни амалдаги мураббийлар штабини ушбу ишлар ҳақида огоҳлантирдими? ЎФА сизларни хабардор қилдими?
- Бу сир бўла қолсин ва мен ушбу сирни айта олмайман. Каннаваро балки келар, балки келмас. Бу ҳали аниқ эмас ва нима бўлишини ҳеч ким билмайди.
- Демак, сизнингча музокаралар ҳали тугаман тўғрими?
- Ҳа.
- Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штаби терма жамоани Малайзиядаги ўртоқлик ўйинига олиб борадими ёки бунга қадар янги мураббий тайинланадими? ЎФА амалдаги мураббийлар штаби учун Малайзияга авиачипта олганмикин?
- Барчаси душанба куни ҳал бўлади. Мен ҳозирча ҳеч қандай маълумотга эга эмасман.
Похожие новости

Комментарии
Temur Kopadzega ham yangi keladigan murabbiyga ham to'liq o'zining istaganini tekshirishga imkon yo'q ushbu holatda.
Bunaqa bosh-boshdoqlikning oqibati juda yomon bo'lishi mumkin.
Temur ketsa ketaversin, muammo hozirgi lanj, mavhumlikda. Shatta-shartta tayinlab, tayyorgarlikni hozirdan boshlash kerak emasmidi?
Бор кучинг билан тиришиб тирмашиб ёмонлаб ётибсан нечи кундан бери. Ёзишингдан ёзишга устага (терпилага) ўхшайсан. Каллани сал ишлатиб тур баъзида
Салом Каннаваро! Олға Ўзбекистон!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов мураббийлар ва футболчиларга даҳлдор танловини очиқ-ойдин айтди. "Катанец ёки Кападзе? Албатта Катанецнинг меҳнати кўп, шунинг учун словенияликни танлайман. Машарипов ёки Шомуродов? Элдор. Файзуллаев ёки Ҳусанов? Аббос. Дембеле ёки Ямал? Ламин" – деди ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов.
Манба: "InterFutbol" газетаси, 02.10.2025, 78-сон, 15-саҳифа.