RU

Последние новости

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Футболимизни ўсмаётганлигига яна бир сабаб ёхуд клуб раҳбарларига таклиф Новости

Футболимизни ўсмаётганлигига яна бир сабаб ёхуд клуб раҳбарларига таклиф

Яқинда бир таниш мураббийимга, 2003 йилда таваллуд топган иккита футболчини тавсия қилдим. Жавоб шундай бўлди:

- Биз шароит қилиб бера олмаймиз, бизда ўринбосарлар жамоасида фақат маҳаллий ўйинчиларига жой топилади. Сабаби улар уйдан қатнашлари керак бўлади.

Бизда ҳам ўринбосарлар таркибида фаолият олиб бораётган мураббийлар нималардир қилгилари келади. Жамоани кучайтиришни истайдилар, ғалаба қозониб каръера қилсам дейдилар. Лекин... Кўп маротаба ишлатадиган сўзимга айланиб қолди бу лекин. Лекини шундаки, улар топиб келадиган ҳеч йўғи 5 нафар болага клуб жой қилиб бера олмайди.

Келинг аввал бугунги кунда қайси жамоа ўринбосарлар таркибини кучайтириш йўлида бошқа вилоятдан келаётган футболчиларга жой қилиб бера олишини санаб ўтамиз. Булар, “Пахтакор“, “Бунёдкор“, “Локомотив“ ва “Насаф“, бўлди! Энди жорий мавсум якунига етган U21 лигасининг турнир жадвалига аҳамият берамиз. Дастлабки учта ўрин, юқорида мен санаб ўтган жамоаларга тегишли бўлиб турибди, “Локомотив“, “Пахтакор“ ва “Бунёдкор“. Улардан кейин АГМК ва “Металлург“ жамоалари. Тошкент вилоятининг бу икки жамоаси бошқаларга қараганда юқори туришига сабаб, маҳаллий футболчиларини нисбатан кучлилигида (бу ҳақда қуйироқда). 6-ўринда “Насаф“. Бу йил “Машъал“ни яна кучлилар қаторига қайтганлигини истасак, муборакликлардан ҳам шундан жонбозликни кутишимиз мумкин бўлади.

Энди асосий мавзу. Ўринбосарлар лигасига қаердан футболчи етишиб чиқади? Албатта болалар лигасидан. Бир пайтлар ўринбосарлар лигасида 16-17 ёшли футболчиларни тўп тепиши одат бўлган. 2019 йилда “Пахтакор“ ва “Бунёдкор“ 2001-2002 йилларда туғилган футболчиларга катта эътибор қаратди. “Насаф“ ва “Локомотив“ ҳам бу ишни қисман амалга оширди. Қолган клублар эса анча “қари“ кўринишда бўлди.

Болалар футболи лигасига эга бўлмаган вилоят жамоалари ҳеч қачон ўринбосарлар лигасида яхши қатнаша олмайдилар. Тошкентдан олай деса жой қилиб бера олмайди. Натижада ўзининг ҳудудида бўлиб турган энг яхшиларга назар ташлайди. Шу тариқа ўринбосарлар лигаси жамоаси шаклланади. Табиийки, бундай жамоага бош жамоанинг мураббийи қарамайди ҳам. Сабаби у ҳам яхши билади, ярми тўлиқ шаклланмаган истеъдоди, ярми таниши билан келган футболчилар орқали тузилган жамоани.


Шу пайтгача биронта вилоят клубларининг раҳбарлари ўзлари фаолият олиб бораётган ҳудудий ассоциациялар билан жиддий шуғулланганларини кўрмадим. Ахир Сиз жой қилиб бера олмайдиган ўйинчиларни ўрнини босиш учун, ҳеч бўлмаса ҳудудий чемпионатни йўлга қўйиш керак эмасми? Йўқ, бугун борман, эртага йўқ бўлсам-чи? Жуда кўпчилик шу қабилада фаолият олиб боради. Бу йил том маънода водий йили бўлди деб айтсак бўлади. Фарғоналик мураббий тўғри фикр билдирди, 6-7 йил ўтиб водийда “Навбаҳор“ни эплаб бўлмай қолади. Чунки вилоят ҳокими энг катта эътиборни 2019 йилдан болалар футболига қаратди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда фақатгина Тошкент шаҳрида профессионал чемпионат мавжуд. Бу йил 2002 ва 2003 йилда таваллуд топган футболчилар чемпионатдаги сўнгги мавсумларини ўтказдилар. Тўғри, улар учун U-19 ва U-17 лигаларини жорий қилаяпмиз, бундан мақсад, бугун “Пахтакор“, “Бунёдкор“ ва “Локомотив“ назарига тушмаган футболчилар, яна 1-2 йил фаолият юритиб ўз бахтларини топишлари мумкин. Лекин агар вилоят жамоалари ўз келажакларини ўйлайдиган бўлсалар, 7 ёшдан 17 ёшгача, Тошкент шаҳар чемпионатида сал кам 10 йил фаолият олиб борган футболчилар билан ўз ўринбосарлар таркибини кучайтириб олсалар бўлади. Агар ҳар бир клуб икки йилда бир маротаба 3-4 нафардан 17-18 ёшли футболчини олиб кетиб турса, 20-21 ёшда яхши тажрибали ўйинчига эга бўлиб борадилар. 2020 йилдан ЎФА томонида бошқа вилоятларда ҳам лигалар йўлга қўйилиши устида иш олиб борилаяпти. Лекин бу қўйилган лига ўз мевасини бергунига қадар 5-6 йил вақт ўтади. Унга қадар клубларни тайёр футболчиларга эътибор қаратишларини сўраган бўлар эдим.

Келинг, 1 нафар футболчи клуб учун қанча тушишини ҳисоблаб кўрамиз. 1 йилда 365 кун бўлса, шундан футболчи 300 кун клуб ихтиёрида бўлса, кечки таомга банан қўшиб берган тақдирда 30 млн сўм харажатни ташкил қилади. 5 нафар футболчи учун бу 150 млн сўм. Битта ўртамиёна ўйинчининг кўтарма пули. Балки бу ҳақда клублар ҳали бош қотириб кўрмагандир, лекин ҳали ҳам кеч эмас, балки қўллаб кўрарсизлар?

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика