RU

Последние новости

13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  3 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  3 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  8 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Футбол жамоатчилиги Сайфиддин Ирматовни 70 ёши билан муборакбод этди Новости

Футбол жамоатчилиги Сайфиддин Ирматовни 70 ёши билан муборакбод этди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида собиқ ҳакам, назоратчи ва мураббий Сайфиддин Ирматовнинг таваллуд айёми билан табриклаш учун бир қатор футбол мутахассислари жамланишди.

Тадбир давомида Сайфиддин Ирматовнинг фаолияти давомида эсда қолган ҳолатлар йиғилганлар томонидан эсланди. Юз берган қизиқ воқеалар ва ёқимли лаҳзалар тадбирга келганларга айтиб берилди.

Маълумот ўрнида, Сайфиддин Ирматов бутун фаолияти давомида халқ орасида “Чиғатой” футбол мактаби номи билан машҳур бўлган Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабида мураббий бўлиб ишлаган. Таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоэв, Ярослав Крушелницкий, Юрий Никитов каби футболчилар бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббийлик қилган.

Шунингдек, тажрибали мутахассис кўп йиллар давомида футбол ҳаками ва инспектор сифатида ҳам самарали ишлаган. У ўз фаолияти давомида кўплаб иқтидорли ёш ҳакамларни тарбиялашга ўзининг узвий ҳиссасини қўшди. Унинг шогирдлари орасида ФИФА рефериси, жаҳон чемпионатлари рекордчиси бош ҳакам Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов каби ўз соҳасининг таниқли мутахассисларини учратиш мумкин.

Тадбир якунида Сайфиддин Ирматов кўрсатилаётган эътибор учун чуқур миннатдорлик билдириб, бундан кейин ҳам мамлакатимиз футболи ривожига кўмак беришга тайёр эканини таъкидлади.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика