RU

Последние новости

10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  3 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  3 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  9

Фозил Мусаев: "Фаолиятимни қаерда давом эттиришимни вақт кўрсатади. Миллий терма жамоа ҳақида фикр билдира олмайман" Новости

Фозил Мусаев: "Фаолиятимни қаерда давом эттиришимни вақт кўрсатади. Миллий терма жамоа ҳақида фикр билдира олмайман"

Япониянинг "Жубило Ивата" клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Фозил Мусаевнинг жамоаси билан шартномаси якунига етиш арафасида.

Хўш, ўзбекистонлик футболчи фаолиятини қаерда давом эттиради? Унинг терма жамоамиз ҳақидаги фикри қандай? Японияда ўзбекистонлик футболчиларга қизиқиш қандай? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Фозил Мусаевга юзландик.

- Шартномангиз якунига етмоқда. Умуман олганда сиз Япония футболига, маҳаллий одатларга, ички чемпионатга мослашиб улгургансиз. Демак, фаолиятингизни қолган қисмини Японияда давом эттирасиз...

- Очиғи билмадим. Фаолиятимни бу ерда давом эттираманми ёки бошқа чемпионатдами буни вақт кўрсатади. Чунки шартномам йилнинг охирида тугайди. Бу ерда қолиш ниятим бор. Лекин айтганимдек ҳаммаси фурсатга боғлиқ. Ҳозирда чемпионат баҳслари давом этмоқда. Мавсум 21 декабрь куни тугайди. Балки шу ерда қолишим мумкин. Бирор нарса дея олмайман.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурия ва Ироқ терма жамоаларига қарши кечган ўйинлари сизда қандай фикр уйғотди?
- Мен бу ҳақида гапиришни истамайман. Жуда кўп фикрим бор, лекин гапиришни хоҳламайман. Айтганим билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди-ку. Ҳозирда фақат Ўзбекистон фуқароси сифатида мухлислик қиламан ва терма жамоанинг навбатдаги ўйинларида омад тилаб қоламан.

- Япония чемпионатида ўзбекистонлик футболчиларга бугунги кунда қизиқиш ва муносабат қандай? Бундан бир неча йиллар олдин "Санфречче Хиросима" клуби Игорь Сергеевга қизиқиш билдирган эди...
- Тўғриси бу борада энди эшитмоқдаман. Лекин бу ерда ўзбекистонлик футболчиларни яхши билишади, танишади. Ҳурмат яхши даражада. Лекин айнан қайси футболчига қизиқиш билдиришгани ҳақида хабарим йўқ.

- Фикримча, Япония клублари жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган футболчиларга эътибор қаратишади...
- Футболчининг техник, тактик ва тезлик каби ҳислатларига асосий урғу беришади. Тўғри, жисмоний ҳолат ҳам муҳим рол ўйнайди бу ерда.



- Ўзбекистонда охирги маротаба "Насаф" жамоасида ўйнадингиз. Айни пайтда мазкур клуб ўз академияси тарбияланувчилари билан Суперлигада иккинчи ўринда кетмоқда. Бу сизни қувонтираётгани табиий...
- "Насаф" иштирокидаги учрашувларни иложи борича қолдирмасдан кўриб бораман. Таркибдаги кўп футболчилар академия тарбияланувчилари саналади. Уларнинг ҳозирги эгаллаб турган ўрнидан хурсандман. Бу йил "аждарлар" иккинчи ўрин билан мавсумни якунлайди деган умиддаман. Декабрь ойида бўлиб ўтадиган кубок баҳсларида ҳам муваффақият тилайман.

- Чемпионатимиздаги аксарият клублар фақат бугун билан яшамоқда, келажак учун ҳеч нарса қилаётгани йўқ. "Насаф" эса маълум вақт пастки ўринларда юрди, мана жорий мавсумда совриндорлар қаторида жой олишга яқин турибди...
- Ҳар бир клуб ўз академиясига эга бўлиши керак. Лекин кўп жамоаларда ўз академияси йўқ. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Балки молиявий ҳолат бунга имкон бермас. Академия бўлиши шарт деб ҳисоблайман.

- Ёшлар терма жамоамиз март ойида юртимизда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этишади. Сиз ўз вақтида бу босқични муваффақиятли босиб ўтгансиз. Аҳмад Убайдуллаев мураббийлигида ёшлар терма жамоамиз 2008 йил Осиё чемпионатида ярим финалда Жанубий Кореяни мағлуб этган эди. Ўша мусобақадан қандай хотиралар қолган ва бўлажак турнирда қатнашадиган ёш футболчиларимизга қандай тавсия ва маслаҳатлар берасиз?
- Ҳақиқатдан ҳам Аҳмад ака яхши футболчиларни тарбиялаш билан бирга аҳил жамоа шакллантира олган эди. Фақат ва фақат ёрқин хотиралар қолган. Ўша терма жамоада ўйнаган йигитлар катта футболда ҳам ўз ўрнини топиб кета олди. Қайсидир маънода омад ҳам биз томонда бўлган. Ёшларимизга омад ёр бўлишини истайман. Насиб қилса камида финалга қадар етиб бориб мундиал йўлланмасини қўлга киритишса бундан барчамиз хурсанд бўлар эдик.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика