RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   6 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

"Флитвуд Таун"да қолишим мумкин эмасди. Сабаби...". Рустам Нортожиев билан интервью Новости

"Флитвуд Таун"да қолишим мумкин эмасди. Сабаби...". Рустам Нортожиев билан интервью

Термизнинг "Сурхон" клуби Суперлигада қолиш учун курашни давом эттирмоқда.

Баҳром Ҳайдаров шогирдлари ўтган 20-турда Олмалиқда АГМКга мағлубиятга учраганига қарамасдан, яхши ўйин ўтказди, дея оламиз. Дарвозабон Рустам Нортожиев шу куни жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Сайтимиз томонидан дарвозабон тур рамзий терма жамоасига киритилди. 

- 20-тур рамзий терма жамоасига киритилганингизга қандай фикр билдира оласиз? Бир нечта дарвозабонлар орасидан айнан сиз киришингизни кутганмидингиз?

- Тўғриси буни кўриб ҳайрон қолдим. Мен учун кутилмаган бўлди, дея оламан. Одатда тур рамзий терма жамоасига дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган киперлар киради. Эътироф учун раҳмат. 

- АГМК билан баҳсда бунчалик ишонч ва аниқлик билан тўп тепишингизга нима туртки бўлди? Балки тайёргарлик бошқача кечгандир...

- Билсангиз Суперлигада дебют мавсумимни ўтказмоқдаман. Мен учун ҳар бир ўйин янги даража, янги мақсад ва мотивация ҳисобланади. Ўйиндан ўйинга ҳаракатларимни кучайтиришга эътибор бермоқдаман. АГМКга қарши еттинчи ўйинимни ўтказдим. Айтишим керакки, жуда қийин учрашув ўтказдим. Рақиб илк дақиқалардан кучли босим уюштирди ва кўплаб ҳужумлар ташкил қилди. Осон бўлгани йўқ. 

- "Сурхон" иккинчи даврада Суперлигада қолиш учун ҳаракатни кучайтирди. Нима, деб ўйлайсиз бу кеч эмасми? Бу борадаги имкониятларни қандай чамалайсиз?

- Тўғри ҳаракат қаттиқ кетяпти. Биз учун ҳар бир ўйин финал ҳисобланади. Ҳар бир баҳсга худди охирги ўйиндагидек ёндошяпмиз. Уч ёки бир очкоми барчасининг қиймати ўта юқори. Қолган 7та турда максимал очколарни жамғаришимизга ишонаман. Олдимизда турган асосий мақсад Суперлигада қолиш. 

- Жорий йилда "Локомотив"дан "Сурхон"га кўчиб ўтдингиз. Бундан кўзланган мақсад Суперлигада ўйин амалиётига эга бўлиш эдими?

- Ҳа, бу аниқ. Ўтган мавсум якунлангач "Локомотив" билан шартномам якунланди. Мураббийлар ўзгариши амалга ошди. Клуб бош директори билан гаплашдим. Улар "Бунёдкор"дан Абдумавлон Абдужалиловни олишаётганини айтди. Тушуниб етдимки, бундай паллада жамоада ўйнаб кетиш имкониятим ниҳоятда кам. Мен ўйнашни истагандим. "Сурхон" бу борада менга имконият берди. Фурсатдан фойдаланиб икки клуб раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. Боиси мени ўсишимда катта ҳисса қўшишди. 

- 2015 ва 2017 йилларда Англия қуйи лигаси вакили "Флитвуд Таун"да малака оширгансиз. Келинг интервьюдан фойдаланиб ўша вақтларни бироз ёдга олсак. Бу клубга бориш қандай юз берган? Машғулотлар ва кундалик ҳаётда қандай фарқни сезгандингиз?

- Англия клубида икки бор малака ошириш насиб қилган. У ерда кўп нарсаларни ўзлаштирдим. Англиядаги шароитларни бевосита гувоҳига айландим. Масалан "Флитвуд Таун" 7та идеал кўринишдаги майдонга эга. Кийиниш хоналари, фитнес заллари, база умуман барчаси футболчининг ривожланишига қаратилган. Академиясида 8 ёшдан 21 ёшгача бўлган жамоалар фаолият юритади. Ишонсангиз футболдан бошқа нарсани ўйламайсиз. Базага 9:00да келасиз, 15:00гача шу ерда бўласиз. Кунига 3 ёки 1 маҳал машғулотлар олиб борилади. Барчаси ҳафталик режадан ўрин олган. 

- "Флитвуд Таун"да қолиш имконияти юзага келганми? Нима учун амалга ошмаганини айта оласизми?

- У ерда қолиш мумкин эмас эди. 2017 йил клуб директори билан суҳбатлашганман. Улар айтишдики, "Флитвуд Таун" билан шартнома имзолашим учун Ўзбекистон ФИФА рейтингида топ 50та жамоалар орасида бўлиши керак экан. Жамоада легионерлар билан қаттиқ лимит ўрнатилганди.  

- Суперлигада сизга қарши ўйнаган энг ноқулай ҳужумчи ким?

- Ҳозиргача "Бунёдкор"даги Иброҳим Томивани кўрсатишим мумкин. Ушбу футболчи дебют ўйинимда дарвозамни икки бор ишғол қилганди.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика