RU

Последние новости

01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  0 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  2 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  5 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  0 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  3 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  12

"Фиорентина"нинг 2 футболчиси коронавирусга чалинди Новости

"Фиорентина"нинг 2 футболчиси коронавирусга чалинди

Флоренциянинг "Фиорентина" клуби матбуот хизмати жамоа футболчилари орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқлангани тўғрисида хабар берди.

Чилилик ярим ҳимоячи Эрик Пульгар ва италиялик дарвозабон Симоне Гидотти инфекцияни юқтириб олган. Ҳар икки футболчи карантинга олинган, уларда касаллик симптомларсиз ўтяпти.

Пульгар "Фиорентина" сафига 2019 йилнинг ёзида "Болонья"дан 10 млн евро эвазига келиб қўшилганди. Ўтган мавсум давомида 37 учрашув ўтказган 26 ёшли ярим ҳимоячи 7 гол ва 6 та самарали узатмага муаллифлик қилган.

20 ёшли Гидотти эса "Фиорентина" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумни ижара асосида "Пергокрем" (С Серия) клубида ўтказди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика