RU

Последние новости

13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  3 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  6 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2

Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз" Новости

Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Динамо"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқалигини яхши ўтказдик. Айнан 20-дақиқадан кейин биз позицион ҳимояда хатолар қилишни бошладик. Голни жуда осон ўтказиб юбордик. Марказий чизиқдагилар ва ҳимоядагилар охиригача ўйнай олишмади. Кейинчалик ўйинни тенглаштира олдик, лекин ҳужумда бизда якунлаш сифати етишмаяпти. Иккинчи бўлимда биз ҳам рақиблар ҳам очиқ ўйин намойиш қилишди, бу мухлисларга ҳам ёқди. Кўп вазият яратяпмиз, бироқ ундан фойдаланишда жуда ёмон ўйнаяпмиз. 

- "Сурхон" узоқ вақт давомида Тошкентда ўйинларини ўтказди. Ушбу мавсумга келибгина жамоа Сурхондарёга қайтди. Стадион, стадион ёнида қароргоҳ қуриб битказилди. Бу жамоани бирдам қилишда ва натижаларга таъсир ўтказа оладими?

- Албатта, бу табиий. Ҳали жамоада қилинадиган ишлар бор. Футболчиларнинг руҳий ҳолати унчалик яхши эмас. Бу жамоанинг ички муаммолари, лекин ҳозирча буни биз ҳал қила олмаймиз. Ҳатто шундай қийинчиликларга қарамасдан йигитлар характер кўрсата олишди. Умид қиламанки, келгусида бу муаммолар бартараф қилинади.

- Бунга қадар жамоада Жаҳонгир Абдусаломов сардор эди. Сўнгги пайтларда эса сардорлик боғичи Беҳзод Шамсиевга топширилмоқда. У етакчи сифатида жамоани олдинга бошлашга тайёрми?

- У ҳозир ҳимояда етакчи футболчи. Сардорлик боғичи муҳокама қилинмайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика