Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"
02 ноя 19:55
Новости
Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"
"Биринчи таймда имкон қадар ҳимояда яхши ўйнашга уриндик. Аммо ҳимоячимиз сирғаниб кетган вазиятдан кейин гол қўйиб юбордик. Танаффусда йигитларга танбеҳ бердик, ўзгаришларни амалга оширдик. Иккинчи тайм бошини ёмон бошладик ва иккинчи голни ўтказиб юбордик. Аслида биринчи таймдек ҳаракат қилишимиз керак эди. Аммо иккинчи гол бизга таъсир қилди ва ҳужумга ўтишга мажбур бўлдик. Гол уриб ўйинга қайтдик. Баҳс охирида "Нефтчи" бизга ҳужумда яхшироқ ўйнашга имкон бермади. Вазиятлардан фойдаланишда оқсадик", - деди Февзи Давлетов.
- "Нефтчи" бугунги ғалабадан кейин пешқадам бўлиб олди. Унинг чемпионлик пойгасидаги имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Ҳозир "Нефтчи" устози Виталий Левченко келади ва менимча, бу саволни унга бергангингиз тўғри.
- Иккинчи ўтказилган гол ҳужумда Асилбек Жумаевнинг тўп йўқотишидан кейин содир бўлди. Ўша вазиятда дарҳол реакция қилдингиз. Жумаевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз, унда чарчоқ аломатлари кузатилмаяптими?
- Нодирхон Неъматжонов шунчаки ўша вазиятда вертикал ўйнаши керак эди. Позицион ҳужумда эса Жумаев ишонли ўйнаши лозим эди. Бундай жамоага қарши ҳужум пайтида тўп йўқотиш албатта жазоланади. Шу сабаб бу голни чуқур таҳлил қилиш керак.
- Беҳруз Каримов охирги турларда қанот вингери сифатида ўйнамоқда ва голлар урмоқда...
- Менимча айнан вингер позициясида у ўзин қулай ҳис қилмоқда. Ҳимояда хатолари бор, позицион нотўғри ўйнамоқда. Олдинроқда эса ўзининг тезлиги ва дриблинги эвазига жуда яхши ўйнамоқда.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии