RU

Последние новости

00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  15 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  3 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  17 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0

Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди Новости

Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди

Суперлига 27-туридан ўрин олган баҳс поёнига етди.

Суперлига

27-тур

"Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0  

Ғузор. "Марказий" стадиони. 17:15

Гол: Ҳумоюн Муртозаев (Нуржаҳон Музаффаров) 13'

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умурзоқов

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

VAR: Тўрабек Суюнов

AVAR: Александр Буров

Комиссар: Самандар Ибрагимов

"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 5.Самандар Очилов, 10.Ҳумоюн Муртозаев, 13.Нуриддин Нуриддинов (27.Зафар Акрамов, 81), 17.Анвар Муродов (57.Амину Умар, 32), 19.Ислом Шарипов (6.Жавоҳир Абдуалимов, 53), 22.Нуржаҳон Музаффаров (8.Сардор Абдураимов, 53), 24.Авазхон Маматхўжаев,  28.Эргаш Исмоилов, 37.Шерзод Файзиев, 80.Дмитрий Яшин (15.Муҳаммадали Алиқулов, 46).

Захира: 1.Умид Ҳамроев, 34.Шаҳбоз Жўраев, 66.Диёрбек Маматалиев, 77.Жамшид Ҳасанов.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров (6.Алишер Салимов, 72), 5.Жасурбек Ёқубов, 7.Шота Гвазава (20.Иқболжон Маликжонов, 62), 10.Шоҳруҳ Гадоев (9.Жавоҳир Ҳусанов, 46), 17.Клейди Даци (14.Жасур Холтўраев, 62), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Аброр Каримов, 44.Андро Гиоргадзе, 78.Абдуғафур Ҳайдаров (69.Егор Кондратюк, 83).

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 15.Зафар Ҳакимов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 21.Муҳриддин Пазилдинов.

Огоҳлантиришлар: Нуржаҳон Музаффаров (20), Жасурбек Ёқубов (43), Нуриддин Нуриддинов (81), Абдуғафур Ҳайдаров (82), Андро Гиоргадзе (89). 


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+5. Уууух! Муртозаевнинг кучли зарбасига сал аниқлик етишмади. 

90+5. Абдуалимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, қўқонлик футболчилар бундан норози ва майдон ташқаричига чиқишни талаб қилмоқда. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. Ууух! Абдураимов бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади, у дарвозабонни алдаб-алдамай зарба берди, посбон тўпни эгаллаб олди.  

89. Зарбаааа! Ҳасановнинг жарима зарбасидан йўллаган кучли зарбасини Тўхтабоев бир амаллаб бартараф этди. 

89. Гиоргадзе ҳакамга жонли девор юзасидан эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. 

86. Зарба! Форвард Муртозаевнинг айланма зарбасига аниқлик етишмади. 

85. Ууух! Амину Умарнинг кучли зарбаси йўлига Каримов тўғаноқ бўлди, гол уриш учун жуда қулай вазият эди...  

83. "Қўқон-1912"да алмаштириш: Ҳайдаров ўрнига Кондратюк туширилди. 

82. Ҳужумчи Ҳайдаров Очиловни йиқитгани учун огоҳлантирилди. 

81. "Машъал"да ўзгариш: Нуриддинов ўрнига Акрамов баҳсни давом эттирадиган бўлди. 

80. Нуриддинов Маликжоновга нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

77. Зарба! Аброр Каримов ҳаводан келган тўпни дарвозага йўналтиришга ҳаркат қилди, ноаниқ. 

76. Зарбааа! Ҳасановнинг ерлатиб йўллаган зарбаси, жуда хавфли бўлди, тўп рикошет орқали йўналишини бироз ўзгартирди. 

72. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Тоштемиров ўрнига Салимов туширилди.

69. Зарба! "Машъал" аъзосининг бош билан берилган зарбасини Азизхон Исақов қайтарди.  

63. Бош ҳакам Тоштемировнинг ҳолидан хабар олди, у кичик тўқнашувда бироз лат еганди. 

62. "Қўқон-1912"да 2 та алмаштириш: Даци ўрнига Холтўраев, Гвазава ўрнига Маликжонов туширилди.

61. Ҳужум томон ошиқаётган Даци "Машъал" футболчилари томонидан қоидани бузиш эвазига тўхтатиб қолинди. 

58. Умарнинг Абдуалимовга кетаётган қулай пасига Азизхон Исақов биринчи бўлиб эга чиқди. 

57. Зарба! Ҳасановнинг корнердан ошириб берган тўпини Гиоргадзе бошининг орқа қисми билан дарвозага йўналтирмоқчи бўлди, ноаниқ. 

53. Нуриддинов олис масофадан чалқанча услубда зарба беришга уриниб кўрди, ноаниқ. 

53. "Машъал"да 2 та ўзгариш: Музаффаров ўрнига Абдураимов, Шарипов ўрнига Абдуалимов ўйинга қўшилди. 

51. Бош ҳакам VAR мониторига йўл олиб, вазиятни ўрганиб чиқди ва пенальти бекор қилинди. 

49. Пенальти белгиланди. Ҳайдаров бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва Тўхтабоев томонидан йиқитилди.  

46. "Қўқон-1912"да алмаштириш: Гадоев ўрнига Ҳусанов туширилди.

46. "Машъал"да алмаштириш: Яшин жароҳатлангани боис алмаштирилди. Унинг ўрнига Алиқулов тушди. 

Биринчи тайм ниҳоясига етди. Танаффус! 

45+3. Дацининг узатмасидан кеймн Тоштемиров яна пас узатишни хоҳлади, аммо анча ноаниқ йўналишда учиб майдонни тарк этди. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Ёқубов қанотдаги тўпни майдонда олиб қолиш учун шошилиб, Маматхўжаевни ортдан туртиб юборди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

42. Гиоргадзенинг пасидан сўнг Исмоилов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, тўп сал қолса унинг боши орқали дарвоза тўридан жой оларди... 

40. Ҳасановнинг ҳаводан узатган тўпини Яшин бош билан узоқлаштирди. 

38. Нуриддинов жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ айнан у офсайдда бўлгани эълон қилинди. 

36. Дарвозабон Тўхтабоев шерикларига тўп узатишда адашди, тўп майдонни тарк этди, қўқонликлар "аут"га эга бўлди. 

32. "Машъал"да ўзгариш: Анвар Муродов ўрнига Амину Умар учрашувни давом эттиради. 

32. Гвазава ва Музаффаров майдон марказида жиддий тўқнашиб кетди. Муборакликлар вакилига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

30. "Машъал" аъзоси Муродов жароҳат олди. У алмаштирилиши кутилмоқда. 

29. Ҳасанов ва Ғафуров иштирокида ҳужум бўлаётганди, бироқ офсайд қайд этилди. 

27. Шариповнинг ҳаводан ошириб берган тўпи қўқонлик ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

25. Акрамов қанотда Муродовга нисабатан қоидани бузди. 

24. Зарбааа! Ҳасанов 2 нафар рақибни алдаб ўтган ҳолда яқин масофадан ерлатиб зарба берди, Тўхтабоев ўз ўрнида! Яхши вазият, яхши сэйв!  

23. Муродов Гвазавага нисбатан қўполлик ишлатди. 

20. Рақиб либосидан очиқчасига тортган Музаффаров огоҳлантирлди.  

19. Зарба! Гиоргадзенинг узоқ масофадан ерлатиб берган зарбасидан сўнг Тўхтабоев тўпни ушлаб олди. 

17. Қўқонликлар тўпга эгалик қилган ҳолда секин-аста ҳужумга ўтди. Натижада Гиоргадзенинг ҳаволатиб узатган тўпи Тўхтабоевга бориб тушгач, уриниш поёнига етди. 

13. ГОЛ! Музаффаровнинг узатмасидан кейин Ҳумоюн Муртозаев бош билан дарвозани ишғол қилди – 1:0! 

8. Ҳасановнанг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпи яна муборакликлар томонидан бартараф этилди. 

5. Муҳаммаданас Ҳасановнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин тўп ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди. 

3. Ууух! Ҳумоюн Муртозаев қулай нуқтага чиқиб бориб, кучли, аммо ўта ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

1. Баҳс бошланди! 

- Учрашув 17:15 да бошланади. 

Рейтинг:    

Комментарии

+2   
02 ноя 19:28:00
Supper Liga
Mashal bir vaqtlar qanday jamoa ediya . Chempionlar ligasida o'ynar edi. Keyinchalik Jamoa moliyalashtirish juda kamaydi. Bu jamoa Akademiyasidan juda ko'p iqtidorlar chiqgan edi. Afsuski xozirda bu jamoa o'rtamiyonadan xam pastroqda.
+1   
02 ноя 20:25:10
Озод Ачилов
Ответ на комментарий пользователя Азим Исмаилов
Машал кейинги турда агар адашмасам насаф билан уйнаб 3 очкони бериб Яна жойига кайтади
Nasaf bilan Mash'al o'rtasidagi farq har doimgidan ham katta hozir. Mash'al ochko berishi shart emas. Nasaf shundoq ham kuchli. Mash'aldan 3 ochkoni bemalol oladi. Lekin Mash'al talashadi, chunki o'ziga ham ochko kerak. 1 ochko olsa ham o'ziga foyda. Man Mash'alni 27 yillik muxlisiman. Ochko olsa jamoam xursand bo'laman.
   
02 ноя 21:40:08
Faxriddin Aliyev
Ответ на комментарий пользователя FK DAVR
Pro ligaga nechta jamoa tushadi. Shu xaqda malumot beringlar.
Tatilda bilib olamiz reglament xar ikki mavsumda oʻzgarib turadi
   
02 ноя 20:49:02
Футбол мухлислар учун
ИншоАллох жамоамиз уз урнини саклаб колади
   
02 ноя 20:47:50
Футбол мухлислар учун
Табриклаймиз
   
02 ноя 20:47:31
Футбол мухлислар учун
Куконимизга кейинги уйинларда омад начора
   
02 ноя 20:43:15
UZB-Абу-Даби
Ответ на комментарий пользователя Даврон Маматқулов
Бозор авжига чикди
Баракасини берсин
   
02 ноя 20:30:58
salom salom
MASH'ALGA QOYIL QOLDIM O'ZIDAN KUCHLI JAMOANI YUTDI-QO'YDI
   
02 ноя 20:30:40
Даврон Маматқулов
Ответ на комментарий пользователя UZB-Абу-Даби
Олди сотди бошланд
Бозор авжига чикди
   
02 ноя 20:26:04
UZB-Абу-Даби
Олди сотди бошланд
   
02 ноя 20:11:11
Азим Исмаилов
Ответ на комментарий пользователя salom salom
MASH'AL YANA BITTA UR
Машал кейинги турда агар адашмасам насаф билан уйнаб 3 очкони бериб Яна жойига кайтади
   
02 ноя 20:09:39
FK DAVR
Pro ligaga nechta jamoa tushadi. Shu xaqda malumot beringlar.
   
02 ноя 19:05:08
Erkin Murodov
Куконликлар нимага жимсилар
   
02 ноя 19:00:31
Касимов
Хакам яхши одам басакан пеналти 100% бор еди нега бошка ракурсдан курмади биринчи ракурсдан аник куриндику
   
02 ноя 18:16:11
salom salom
MASH'AL YANA BITTA UR
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика