RU

Последние новости

20:05Ислом Исмоилов: "Финалларда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади"  0 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  9 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  8 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  12 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1

"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко Новости

"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко

Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми олдидан футбол жамоатчилиги орасида катта қизиқиш ва интизорлик ҳукм сурмоқда.

Қишки йиғинлар, трансферлар бозоридаги фаоллик, таркиблардаги янгиланишлар — буларнинг барчаси янги чемпионатга бўлган қизиқишни янада оширади. Мавсум старти арафасида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Виктор Карпенко  ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми олдидан кўплаб жамоалар таркибни мувозанатли шакллантиришга эришди. Селекция ишлари самарали олиб борилди, сифатли легионерлар жалб этилди. Шу боис, жамоалар ижросида янада ҳужумкор футболни кўриш ва чемпионлик учун кураш сўнгги тургача давом этишини истаймиз", — деди мураббий.

Унинг фикрига кўра, лига анча рақобатбардош, шунинг учун "Сўғдиёна" ёки "Локомотив" даражасидаги жамоалар ҳам кутилмаган натижалар қайд этиши мумкин:

"Сўғдиёна" — доим ҳам етакчилар қаторида бўлмаса-да, ўтган мавсумларда барқарор ўйини билан ажралиб турган ва юқори ўринлар учун курашиш салоҳиятига эга. "Локомотив" — яқинда Про-лигадан Суперлигага қайтган жамоа сифатида “сирли тулпор”га айланиши мумкин",- дейди Карпенко.


Карпенко илк турлар кўп ҳолларда жамоаларнинг ҳақиқий салоҳиятини тўлиқ акс эттирмаслигини ҳам қайд этди:

"Қишки йиғинлар ва янги футболчиларнинг мослашув жараёни сабаб старт ўйинлари қийин кечиши мумкин. Шу билан бирга, мавсум бошида фаворитлар очко йўқотиши оддий ҳол: кучли жамоалар баъзан ўрта поғона вакилларига қарши кутилмаган натижалар қайд этади, дебютантлар эса ишончли ўйин намойиш қилиши мумкин. Айниқса, фаворитлар сафарда мотивацияси юқори аутсайдерларга қарши баҳсларда сенсацион натижалар бўлиши эҳтимоли катта",- дейди собиқ тўптепар.

Собиқ футболчи шунингдек, биринчи турнинг илк учрашувларини диққат билан кузатишини маълум қилди ва барча жамоаларга омад тилади:

"Албатта, биринчи турнинг илк учрашувларини кузатаман. Умуман олганда, ҳар қандай ўйин қизиқарли бўлади. Барча жамоаларга мавсум давомида қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажаришни тилайман",- дейди Карпенко.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика