RU

Последние новости

23:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди  74 22:45Ла Лига президенти ФИФАдан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бекор қилишни талаб қилди  2 21:56Бобир Абдихолиқов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Муҳим уч очкони қўлга киритдик"  22 21:38ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси КХДРни мағлубиятга учратди  12 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  20 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  39 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  582 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  4 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Фарруҳ Шотурсунов: "Коронавирус ўзбек футболига соя солмаслиги керак" Новости

Фарруҳ Шотурсунов: "Коронавирус ўзбек футболига соя солмаслиги керак"

Ўтган мавсумни Қозоғистон биринчи лигасининг "Махтаарал" клубида ўтказган Фарруҳ Шотурсунов айни дамда карантин туфайли Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Сайтимиз мухбири футболчи билан боғланиб, интервью ташкил этди. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ шакли билан танишишингиз мумкин.

- Фарруҳ, ўтган мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказган эдингиз. Айни дамда карантин туфайли бу давлатда футбол учрашувлари тўхтатилган. Ҳозирги кунда нималар билан бандсиз?

- Ҳа, айни вақтда Ўзбекистондаман. Карантин туфайли Қозоғистонга кетолмадим. Бундан ташқари у ерда футбол учрашувлари номаълум муддатга тўхтатилган. Шу боис эндиликда эркин агентман.

- Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатларида қандай фарқни сездингиз?

- Аслида фарқ унчалик ҳам катта эмас. Биргина фарқи шуки, бизда техник жиҳатдан футбол ташкил этилса, Қозоғистонда асосан жисмоний имконият юқори бўлиши талаб этилади. Яъни футбол учрашувлари курашлардан иборат бўлади.

- "Махтаарал"даги натижаларингиз қандай бўлди?


- Қозоғистон биринчи лигасига ўтган мавсум ярмида бориб қўшилдим. Жами 11 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урдим, 4 та узатмани амалга оширдим. Жамоамизни қуйи ўринлардан юқори ўринларга олиб чиқишга ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилдим.

- Биламиз, Ўзбекистон чемпионатларида бир нечта Суперлига ва ПРО-Лига клублари сафида ўйнагансиз. Қозоғистон чемпионатига ўтиш фикри қандай пайдо бўлди?


- Суперлигада охирги клубим "Металлург" бўлган. Ундан кейин ПРО-Лига вакили "Нурафшон" жамоаси сафида ўйнадим, мавсум якунида В ПРО-Лигада чемпионликка эришдик. Лекин турли молиявий холатлар сабаб клуб ёпилиб кетди. Мавсум давомида "Махтаарал"дан бўлган таклифни қабул қилдим ва жамоа таркибига қўшилдим. Менда легионер сифатида ўзимни синаб кўриш истаги ҳам бор эди.

- Хабарингиз бўлса, бизда август ойининг иккинчи ярмидан бошлаб Суперлига учрашувлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида марказлашган холда ўтказилади. Мазкур ҳолатга муносабатингиз қандай?


- Футбол ўйнашга имконият борми, демак чемпионатни ўтказиш керак. Суперлигани марказлашган ҳолда ташкил этилишини ижобий баҳолайман. Коронавирус бизни чемпионатимизга, ўзбек футболига соя солмаслиги керак. Олдинда терма жамоаларимизни халқаро учрашувлар кутиб турибди. Футболимиз мутассаддилари ҳам бу борада ўйлаб кўриб шу қарорга келишгани аниқ.



Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика