RU

Последние новости

08:09Месси Дембелени табриклади  1 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  42 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3

Фарруҳ Зокиров: "Ўйин финал каби ўтди ва Шойимованинг бенефисига айланди" Новости

Фарруҳ Зокиров: "Ўйин финал каби ўтди ва Шойимованинг бенефисига айланди"

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча Осиё кубогига саралаш босқичи доирасида Туркманистон билан беллашди.

Голларга бой ўтган ўйинда вакилларимиз рақибларини 6:2 ҳисобида таслим қилди ва мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўйин финал каби ўтди, чунки бизга ғалаба зарур эди. Қизларимиз буни тушуниб турган ҳолда ўйинга чиқишди. Кўрдингиз ўйин Шойимованинг бенефисига айланиб кетди. Улар ғалабани кўпроқ исташди. Филипиннинг мағлубияти бизни тўплар нисбатида катта фарқ билан ютишимизга ундади. Буни уддалаганимиздан хурсандмиз. Иккинчи ўрин билан Осиё кубогига йўлланма олдик. 

Туркманистонда ҳам имконият бор эди. Шу боис бор кучлари билан ўйнашлари аниқ эди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик футболда ҳам бор. Бунинг устида доимий ишлаш керак. Аввалги учрашувларда мазкур омил панд берганди. Туркманистон билан вазиятлардан фойдаландик. 

Саралашдаги жамоаларимизни билганимизда Австралия, Филиппинни ўзимиз учун асосий рақиб сифатида белгилаб олган эдик. Улар билан ўйинлар қийин бўлди. Баъзи бир қизларимиз футболдан чиқиб футзалга киргани учун тайёргарликка вақтимиз бироз қисқа бўлди. Умумий олиб қараганда Осиё кубогигача вақт бор ва яхши тайёргарлик олиб боришга ҳаракат қиламиз",- дейди Фарруҳ Зокиров.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика