RU

Последние новости

02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  13 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  35 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  5 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди Новости

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони майдонида "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ташкил этилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва спорт мусобақаларини ўтказиш орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур футбол учрашувида Марғилон ва Қўқон шаҳарларидан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари иштирок этдилар. Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ташаббуси остида ташкил этилган футбол учрашуви Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланган қоидалар асосида ўтказилди.

Қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтган баҳсда Марғилон  шаҳридан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари қўқонлик тенгқурларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

Мусобақа якунида мазкур футбол учрашуви иштирокчиларига мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан диплом ва эсдалик учун совғалар топширилди.

Шунингдек, футбол учрашуви якунида Фарғона футбол академиясининг 2005-йилда туғилган футболчилари республика чемпионлигини қўлга киритганликлари учун вилоят ҳокимлигининг махсус совғалари топширилди.


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика