RU

Последние новости

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  0 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  1 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  6 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Энди Республика олимпия захиралари коллежи “Одил Жуниор” билан ҳамкорлик қилади Новости

Энди Республика олимпия захиралари коллежи “Одил Жуниор” билан ҳамкорлик қилади

Сўнгги йилларда халқимиз саломатлиги бўрасида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда ҳам энг севиб ўйналадиган футболга аҳоли, айниқса, ёшларни кенг жалб этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Мамлакатимизда юксак иқтидорга эга ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва футбол инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш, футболга ихтисослашган спорт мактабларининг фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш, қолаверса ўтказилаётган спорт мусобақалари савиясини яхшилаш бугунги кунда долзарб вазифага айланган.
Шу мақсадда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2021 йил 5 ноябрдаги “Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинганки, бу ҳужжатлар соҳа ривожида янги даврни бошлаб беради.

Кеча Республика олимпия захиралари коллежида мамлакатимизда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган мазкур коллеж ҳамда “Одил Жуниор” футбол академияси билан “Ҳамкорлик меморандуми”ни имзолаш маросими ҳамда ушбу академияга хориждан жалб қилинган футбол мутахассисини таништирув маросими ташкил этилди.

Унда доимий равишда ўзбек футболига Михаил Ан, Равшан Эрматов, Игнатий Нестеров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов каби маҳоратли футболчиларни тарбиялаб бераётган ушбу илм масканида “Одил Жуниор” футбол академиясининг ёш футболчилари иштирок этишди. Уларга шу ерда хориждан олиб келинган футбол мутахассиси таништирилди.

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти, “Одил Жуниор” футбол мактаби асосчиси Одил Аҳмедов ҳам иштирок этди.

“Ушбу қилинаётган ишларимизнинг барчасини заминида футболимиз эртаси учун янги юлдузлар етиштириб бериш, барча ўсиб келаётган, иқтидорли ва салоҳиятли ёшларни бирлаштириш, уларни битта мақсад сари, яъни ўзбек футболи шаънини юқориларга кўтариш йўлида бирлаштириш ётибди”.
Шундан сўнг РОЗК директори А.Мамадалиев ҳам сўзга чиқиб, бу саъй-ҳаракатлар негизида Ўзбекистонда миллионлар ўйини футболни, қолаверса болалар ва ўсмирлар футболини янги босқичга олиб чиқиш вазифаси ётганлиги, бунинг учун барча бир тану-бир жон бўлиб ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Республика олимпия захиралари коллежи ҳамда “Одил Жуниор” футбол академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар футболини оммалаштириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.


Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика