RU

Последние новости

19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  0 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  16 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  22 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  9 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19

Эмод Муҳаммад: "Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришни мақсад қилдик" Новости

Эмод Муҳаммад: "Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришни мақсад қилдик"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоасига мағлуб бўлган, Ироқ U-20 терма жамоасининг бош мураббийи Эмод Муҳаммад, учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбтада рақибимизни чемпионлик билан табриклайман. Улар бугун ажойиб ўйин намойиш этишди ва ғалаба қозонишди. Бугун бизнинг омадимиз келмади.

- Ушбу турнирдаги жамоангизнинг иштирокига изоҳ бериб ўтсангиз, турнирдан аввал Ироқ фаворитлар қаторида эмас эди, лекин финалга қадар етиб борди.

- Яхши иштирок бўлди деб ўйлайман. Бизнинг мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш эди ва биз ушбу вазифани удалладик. Эртадан бошлаб жаҳон чемпионати ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

- Ушбу таркибдан кимларни яқин келажакда Ироқ футболи юлдузига айланади деб ўйлайсиз?

- Ушбу таркибдан қанчаси терма жамоа аъзосига ўйланишини билмайман, аммо уларнинг кўпчилиги Ироқ футболининг юлдузи бўлишга қодир. Менинг бунга ишончим қодир.

- Ироқ терма жамоаси Индонезиядаги жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўради?

- Жаҳон чемпионатига тайёргарликни эртадан бошлаймиз. Ушбу мусобақада йўл қўйган барча ҳатоларимизни тўғирлаб, жаҳон чемпионатида яхшироқ иштирок этамиз. Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритишга ёрдам берган барчага раҳмат айтаман, федерациядан тортиб ОАВ вакилларигача.

- Жаҳон чемпионатидаги мақсадларингиз ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Жаҳон чемпионатида турли ҳил жамоалар иштирок этишади. Биз эса жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қиламиз. Ушбу таркибга яна 3-4 футболчини қўшиб олмоқчимиз. Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика