RU

Последние новости

13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  2 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  2 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  4 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  11 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  25 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13

Элдорбек Суюнов: “Рестартдан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...” Новости

Элдорбек Суюнов: “Рестартдан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...”

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Гоча Ткебучава, Жасур Абдураимов, Питер Хюистра бошчилигида машғулотларни давом эттирмоқда.

Кеча якунига етган галдаги машғулотлардан сўнг “шерлар”нинг маҳоратли посбони Элдорбек Суюновга юзландик ва бўлажак тақвим, йиғин хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Карантиндан кейин ҳаётимизда бўлгани каби футболда ҳам ўзгаришлар бўлиши табиий. Икки ой давомида индивидуал машғулотларни тўхтатганимиз йўқ. Лекин, футболда жамоавий шуғулланмасангиз спорт формангизни ушлаб тура олмайсиз. Футболчилар секин-аста оптимал ҳолатга кириб боришмоқда. Рестартдаги биринчи учрашувга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Биз ҳозир олдиндаги оғир тақвимни эмас, тезроқ чемпионат баҳслари бошланишини кутяпмиз. Жаҳонда ўз лигаларида қатнашаётган юқори мақсадларни қўйган клубларда ҳам тақвим бизникидан ҳам тиғиз бўлади. Биз ҳам олдимизга юксак вазифаларни қўйган эканмиз бу нарсалар боҳона бўла олмайди.

Ҳа, ҳозирда Денис Иванков билан бирга шуғулланмаяпмиз. Иброҳим Йилмаз ва Шота Арвеладзе карантин сабаб биз билан бирга эмас. Билишим бўйича Денис Александрович “Пахтакор”да қолади.

Суперлига давом эттирилгач ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки, айни пайтда барча бир хил ҳолатда”,- дейди Элдорбек Суюнов.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика