RU

Последние новости

09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  8 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  7 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  10 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  16 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0

Элдорбек Суюнов: “Григалашвилидан хавф кутган эдим, аммо...” Новости

Элдорбек Суюнов: “Григалашвилидан хавф кутган эдим, аммо...”

Орадан етти йил ўтиб Ўзбекистон кубоги финалида зафар қучган “Пахтакор” Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Биз эса навбатдаги машғулотлар бошланишидан олдин дарвозабон Элдорбек Суюнов билан суҳбатлашиб, кубок финали борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- “Пахтакор” учун ғалаба билан тугаган финал ўйини нисбатан осон ўтди десак бўладими? Чунки жамоа шу куни барча жабҳада рақибдан устун келди...

- Ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмайди. Бутун ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди. Бу албатта ҳисобда ҳам акс этди. Мақсадимиз требл қайд этиш, Лига кубоги финалида ҳам ҳудди бугунгидек кайфият билан тўп тепамиз. Бу мавсумдаги сўнгги совринни ўзимизники қилиш учун бир қадам қолди.

- Ўтган йилги финалда нима ўхшамаган эди-ю, бу йил жамоага нима қўшимча куч ва мотивация берди?

- Бизда реванш олиш иштиёқи кучли эди. АГМК биз билан иштирок этган иккита финалда турли ва ўзгарган таркибда майдонга тушди. Улар билан солиштирганда бизда хоҳиш кучли бўлди. Биздаги реванш туйғуси уларда бўлмаслигини тахмин қилгандим. Шу боис бор кучимизни ишга солдик. Ғалабада 12 ўйинчи бўлмиш, ишқибозларимизнинг ўрни беқиёс.



- “Пахтакор”га қарши аксарият жамоалар ҳимоявий ўйин таклиф қилади. Одатда бундай шароитда дарвозабонларга юмуш топилмайди...

- Менимча бу кипер учун яхши эмас. Чунки, ўйин ритмидан чиқиб кетиши мумкин. Қанча кўп тўп билан муомалада бўлса, кутилмаган вазиятлардан чиқиб кета олади.

- Шахсан сиз АГМКнинг қайси футболчисидан хавф кутган эдингиз? Рақиб сафида ижрочилар етарлича ва улар ҳар қандай ҳолатда сизга ноқулайлик туғдириши мумкин эди...

- Элгужа Григалашвилидан ноодатий қарор ёки узоқдан йўлланадиган зарбаларни кутгандим. Аммо, ҳимоячиларимиз унга эркин ҳаракатланишига йўл қўйишмади.

- Бош ҳакам финал ҳуштаги янграгач, рақиб томонга асабий оҳангда бақирдингиз...

- Ҳеч қандай изоҳга ҳожат йўқ. АГМК матбуот котиби дўстим ҳисобланади. У билан тез-тез, қаттиқ ҳазиллашиб турамиз.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика