RU

Последние новости

23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  0 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  0 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  2 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  5 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6

ЕЧЛ карвони “Сан-Сиро” томон йўл чиқди ёхуд биринчи тур таҳлили Новости

ЕЧЛ карвони “Сан-Сиро” томон йўл чиқди ёхуд биринчи тур таҳлили

Фарғонанинг “Рухсор” радиоси “Футбол кундалиги” лойиҳаси ЕЧЛнинг илк турини таҳлил қилди.

ЧЛ номига эга бўлган машҳур футбол карвони Миландаги “Сан-Сиро” арена тараф йўлга чиқди.  Европанинг 32та топ жамоалари май ойида Милан шаҳрига бориш истаги билан мусобақани бошлашди ва илк тур баҳслари ортда қолди. Натижаларни таҳлил қиламиз.



“РОМА” – “БАРСЕЛОНА”
“Амалдаги чемпионман” дея баҳсларга киришган “Барселона” “Рома” билан дуранг қайд этди, ёхуд Луиз Энрике римлик “бўрилар”ни жиловлай олмади. “Барселона” дарвозабони ҳали узоқ вақтгача “Рома”дан қабул қилинган голни эслаб юрса ажаб эмас.

“РЕАЛ” – “ШАХТЁР”
“Реал” ўз мухлисларини хурсанд қилишда давом этмоқда. Севимли клуб ғалаба қилса, мухлис халқининг хар қандай футбол муҳокамаларига бой давраларда гапи бутун ва катта бўлади. Айни пайтда “Реал” мухлислари ўз севимлиларининг барқарор ўйинларидан завқ олишмоқда. Роналду голлар урмоқда, ҳимоячилар эса ўз ишини самарали бажариб, рекордларга эга бўлишяпти. Хуллас, Мадридда ҳаммаси жойида.

“ЧЕЛСИ” – “МАККАБИ”

“Челси” ЧЛ ни ғалаба билан бошлади. Лондонда “Маккаби” жамоасини қабул қилган инглизлар йирик ҳисобда ютишди. Ажабтовур Жозе жаноблари ўйиндан сўнг “Маккаби” дарвозабонига тўрт гол учун раҳмат айтган бўлса ажаб эмас. Ахир ютса ҳам, мағлуб бўлса ҳам ўзини супер мураббий деб ҳисоблайдиган Моуриньо исмли бу инсон мазкур ғалабани кўп кутганди.

“ВАЛЕНСИЯ” – “ЗЕНИТ”

Тур натижаларида кутилмаган ҳисобларда қайд этилди. Руслар биринчи турда ҳаммани хайратга солишди. Гап “Зенит” ҳақида кетяпти. Россияликлар “Валенсия” уйида кечган баҳсда 3 та гол билан испанларни сийлашди. Майдон эгаларининг 2 та жавоб тўпи эса Ла лига вакилларини мағлубиятдан қутқариб қолмади.


“ОЛИМПИАКОС” – “БАВАРИЯ”
“Бавария”нинг иштаҳаси доимгидек карнай. Гвардиола шогирдлари ЕЧЛ ни голларга бой ғалаба билан бошлашди. Немис клуби гуруҳ фаворити деган номни оқламоқда.

“ЗАГРЕБ” – “АРСЕНАЛ”
“Арсенал” ютқазди. Сўнгги пайтларда Венгер шогирдлари еврокубокларнинг шунчаки доимий иштирокчиси сифатида ёдда қолмоқда. Арсен Венгер бу клуб учун умрини бағишлади. Бироқ харчанд ёрқин ўйнамасин “Арсенал” муҳим бекатларгача етиб кела олмаяпти.

ПСВ – МЮ
Инглиз клублари учун илк тур баҳслари жуда ҳам зўр ўтди дейиш қийин. “МЮ” ютқазди. Манчестерликлар илк турни “ПСВ”га бой беришди. Ван Галь ва футболчилар ўртасида қандайдир муаммо борга ўхшайди. Биринчи бўлиб ҳисобни очиб, ўйинни бой бериш бу яхши қўнғироқ эмас.

ПСЖ – “МАЛЬМЕ”

Париж клуби янги мавсумни ажойиб ҳужум учлиги билан бошлади. Ди мария, Иброҳимович ва  Кавани каби ижрочиларга эга бўлган “ПСЖ” Швеция клуби ўз уйида мағлуб этди.  Агар Лоран Блан мавсум давомида қўл остидаги ижрочилардан самарали фойдалан олса, ўз истаганидек ЕЧЛнинг финалига қадар етиб борса бўлади.



“Рухсор” ТРК матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика