ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ
25 фев 16:14
Новости
ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ
Мадриднинг "Реал" клуби Европа Чемпионлар Лигаси доирасида Португалиянинг "Бенфика" жамоасига қарши жавоб учрашувини ўтказади.
Хабарингиз бор, Лиссабонда кечган дастлабки баҳсда мадридликлар 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабани қўлга киритишган эди.
Бугунги муҳим ўйин олдидан "Қироллик клуби" мухлислари учун нохуш хабар бор. Жамоанинг асосий юлдузларидан бири Килиан Мбаппе тиззасидаги оғриқлар сабабли ушбу беллашув қайдномасига киритилмади ва ўйинни трибунадан кузатадиган бўлди.
"Реал" (Мадрид) қайдномаси:
Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Фран Гонсалес.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Алаба, Трент, Асенсио, А. Каррерас, Фран Гарсия, Рюдигер, Ф. Менди.
Ярим ҳимоячилар: Камавинга, Вальверде, Чуамени, Арда Гюлер, Цестеро, Мануэль Анхель, Паласиос, Тьяго
Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор, Гонсало, Браим, Мастантуоно.
Бош мураббий: Альваро Арбелоа.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии
REAL BENFIKANI YURIB YUTSA KERE ,BALKI YOTIB...
Вини ни аник 2таси пойлайди шундан фойдаланиб бошкалар гол уриб олиши керак