RU

Последние новости

09:27"Бавария" "Барселона" собиқ вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 09:00Флик Ямаль қачон сафга қайтишини маълум қилди  0 08:36Паулу Фонсека: "Бунга ҳаққимиз йўқ!"  0 08:11Викарио "Ман Сити"га қарши 60 дақиқа синган оёқ билан ўйнаган  1 07:49"Реал Мадрид" Мартин Субименди учун курашга киришди  0 07:25Венсан Компани: "Яқин йилларда ПСЖнинг қатор футболчилари Месси, Неймар ва Ибрагимович даражасига чиқади"  2 05:05Остон Ўрунов жамоаси Қатар клуби билан муроса кўчасини танлади  0 04:53АПЛ. "Арсенал" ва "Челси"ни мағлуб этган "Ньюкасл" ўз уйида ютқазиб қўйди  1 01:00Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор" 0:0  19 00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  12 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  26 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  12 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  17 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  46 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу" Новости

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу"

Испаниянинг Барселона шаҳрида жойлашган дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлмиш "Камп Ноу"га фотосаёҳат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча сайтимизнинг расмий телеграм каналида 5та стадион ўртасида сўровнома ўтказган эдик ва унда "Камп Ноу" ғолиб чиққан эди.


"Камп Ноу" - Испания

Клуб: "Барселона"

Очилган йили: 1957 йил 24 сентябрь

Қурилиш нархи: 288 миллион Pts (1957 йил) 

Архитектор: Хосеп Сотерас, Лоренсо Гарсия-Барбон 

Сиғими: 99 354

Стадион ҳақида фактлар:

- Европадаги энг катта стадион.

- "Камп Ноу" "Барселона", Испания терма жамоаси ва Каталония терма жамоасининг уй стадиони ҳисобланади.

- Стадион президентлик курсисида Франсеск Миро-Санс бўлган пайтда қурилган. У "Камп Ноу"ни эски стадион бўлмиш "Camp de Les Corts"нинг кичиклиги ва асосий рақиб "Реал"нинг "Estadio Chamartin" (ҳозир "Сантьяго Бернабеу" номи билан машҳур стадион)ни қурдиргани боис яратган.

- Стадионга 1985 йилдаги ўйинга 120 000 томошабин (рекорд) ташриф буюрган.

- 1898 йилда спорт мухлиси Ганс Гампер Барселонага ишлашга келади. Гампер 1899 йилда шаҳардаги футбол клубини тузиш учун ўйинчиларни қидиради ва Los Deportes журналига эълон беради. Охир-оқибат, у ва турли-хил давлатлардан келган 11 йигит Барселонада футбол клуби тузишади. Унинг мақсади турли хил миллат вакилларини бирлаштирадиган ва клуб аъзоларининг ўзлари томонидан бошқариладиган клуб яратиш эди. Каталонияликлар меҳмондўстлиги ва дўстона муносабатига миннатдорчилик билдириш мақсадида у жамоанинг шиорини "Mes que un club" ёки "Клубдан ҳам кўпроқ" дея номлайди. Ҳозирги кундаги клуб ҳам ўзига хос қадриятларни намойиш этади: каталонияликларга хослик, демократия ва универсаллик.

- "Камп Ноу"даги илк ўйин "Барселона" ва "Легия" (Польша) жамоалари ўртасидаги дўстлик ўйини бўлди. Учрашув 4:2 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди ва "Барселона" футболчиси Эулохио Мартинес янги стадион тарихидаги илк голни урди.


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес"  

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 


Сиз яна қайси стадионларнинг ажойиб суратларини тошоша қилишни истайсиз, изоҳларда ёзиб қолдиринг! 


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес" 

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика