RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  17 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда Новости

Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда

Теги :  Red Bull
Ўзбекистонда 4 га 4 форматидаги кўча футболи бўйича энг йирик халқаро турнир — Red Bull Four 2 Score 2026 саралаш босқичлари учун рўйхатдан ўтиш бошланди.

Бу йил саралаш босқичлари уч шаҳарда бўлиб ўтади: Самарқанд, Фарғона ва Тошкент. Жамоалар дарвозабонсиз, кичик майдонда ҳамда голларни ҳисоблашнинг ўзига хос тизими асосида ўйнашади. Мамлакат чемпиони 17 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган миллий финалда аниқланади. Иштирокчилар лойиҳанинг расмий сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Red Bull Four 2 Score — бу кичик майдонда ўтказиладиган 4 га 4 форматидаги футбол турнири. Ўйинлар 10 дақиқа давом этади, танаффуссиз ва дарвозабонсиз ўтказилади. Турнирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ўйиннинг дастлабки ва сўнгги 60 сониясида киритилган голлар 2 очкодан олиб келади. Мусобақада 25 дан ортиқ мамлакат иштирок этади, ғолиб жамоалар эса жорий йилнинг август ойида Канадада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финалида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Турнир босқичлари:
•    Саралаш босқичи: Самарқанд – 5 апрель
•    Саралаш босқичи: Фарғона – 19 апрель
•    Саралаш босқичи: Тошкент – 2–3 май
•    Миллий финал: Тошкент – 17 май
•    Жаҳон финали – 2026 йил август, Канада.

Гуруҳ босқичида ғолиб жамоа 3 очко, мағлуб жамоа 0 очко олади. Агар 10 дақиқа якунида ҳисоб тенг бўлса, ҳар икки жамоага 1 очкодан берилади. Гуруҳ босқичида пеналтилар серияси ёки “олтин гол” қўлланилмайди.

Олтин гол бу нима: Ҳар бир жамоадан биттадан ўйинчи майдонга чиқиб, 1 га 1 форматида биринчи гол киритилгунга қадар ўйнайди. Қайси жамоа биринчи бўлиб гол киритса, ўйин дарҳол якунланади ва ўша жамоа кейинги босқичга йўл олади.

Турнирнинг миллий финали 17 май куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” футбол комплексида бўлиб ўтади.

Ўз жамоангизни тузинг ва лойиҳанинг расмий сайтида саралаш босқичига рўйхатдан ўтишга улгуриб қолинг. Балки айнан сиз ва дўстларингиз Ўзбекистон чемпиони бўлиб, мамлакатимизни Канадада бўлиб ўтадиган жаҳон финалида муносиб тарзда ҳимоя қиларсиз. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика