RU

Последние новости

02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  0 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  11 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  1 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  34 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  5 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7

Дониёр Исмоилов: "Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик" Новости

Дониёр Исмоилов: "Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик"

Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Оқ-тепа - "Турон"(2:3) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Дониёр Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

Маълумот ўрнида Дониёр Исмоилов мазкур баҳсда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

"Қийин ўйин бўлди. Кўрдингиз, дастлабки 20 дақиқада ҳимояга ўтириб қолдик. Иккита голдан сўнг ўзимизга келиб олдик ва ҳужумлар уюштиришни бошладик. Биринчи бўлимда рақибнинг босимига тура олмадикми ёки кучимиз етмадими билмадим. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди деб ўйлайман.

Мураббийимиз кийиниш хонасида ўз маслаҳатларини ва кўрсатмаларини бердилар. Қўрқмасдан олдинга ўтишимизни, рақибдан кам жойимиз йўқлигини ва бизга ишонишларини айтдилар. Бошқа нарсаларга эътибор бермасдан ўзимизнинг ўйинни ўйнадик ва ғалаба қозондик.

Ўйиннинг оҳирги дақиқалари яқинлашган сари тезкорликни кучайтирдик. Босим ва ҳужумларни оширдик. Биринчи бўлимда тўпни олдинга тепиб юбориб кўп хатолар қилдик. Олдинга тепиб юборишининг фойдаси йўқ. Пас билан ҳаракат қилган мақсадга мувофиқ. Танаффусдан кейин мураббийларимизни кўрсатмаларини бажаришга, улар истаган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қилдик.

"Оқ-тепа" ҳам пас ўйнайди. Узун ва қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилади. Балки, улар чарчаб қолишгандир. Биринчи бўлимда улар ғалабага муносиб ўйин кўрсатишди. Биз эса иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик",- дейди Дониёр Исмоилов.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика