RU

Последние новости

17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  5 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  3 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  0 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  8 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  16 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  8 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  15 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  4

Диёр Имомхўжаев: Кучли мураббийнинг оддий таркиби кучлими ёки оддий мураббийнинг кучли таркиби? Новости

Диёр Имомхўжаев: Кучли мураббийнинг оддий таркиби кучлими ёки оддий мураббийнинг кучли таркиби?

Хитой терма жамоасида 30 ёшига келиб дебют қилган Ванг Ёнгпо айтган фикрлар ўйлантириб қўйди.

Липпи футболчиларга кўпроқ ҳужум қилиш ва охиригача ўйнаш кераклиги ҳақида айтади. Агар жамоа орқага ётиб олса, унга ёқмайди.

Италия термасини Жаҳон чемпиони қилган мутахассис истаётган фалсафага эътибор беринг. Бу Ўзбекистон термасининг бугунги фалсафасидан фарқ қилади. Эрон ва Сурияга қарши ўйинлар Самвел Бабаян тактикасининг асл моҳиятини кўрсатиб берди дейиш мумкин. Унинг қўли остида савияли ижрочилар бўлишига қарамай, мутахассис кези келганда бундан фойдаланишга чўчийди.

Агар Марчелло Липпи ўзбекистонлик футболчиларни бошқарганида, менимча унинг мушкулоти ҳозиргисидан икки марта осонроқ бўларди. Футболчилардаги савия ва ўйин сифати борасида Ўзбекистон рақибидан анчагина устун. Буни хитойликларнинг ўзи ҳам тан олиб турибди. Биз жуда Италиянинг яқинига йўлай олмаган тақдиримизда ҳам, Осиё Италиясини ясаш Хитойга нисбатан бирмунча осонроқ бўларди Липпи учун.

Бир тарафдан ғалати, Италия ҳужумкор футбол намойиш қилмайди, Липпи эса хитойликларга умуман бошқача гапиряпти. Аммо 2006 йилги Италиянинг ўйинларига назар солсак, жаҳон чемпионлари ҳимояга ётиб олганди деган фикрдан умуман узоқлашиб кетамиз. Ўшанда Италия яратувчи футболчилари эвазига ўйин тақдирини ҳал қилган, қолган дақиқларни эса ўзи истаган кўринишда ўтказиш учун, темпни “ўлдириш” учун интилган. Шундай қилмаганида ярим финалда Германия, финалда Франция ҳар жабҳада Липпи шогирдларидан устунлиги эвазига муваффақият қозониб кетарди. 



Самвел Бабаян шу услубни Ўзбекистон миллий терма жамоасида синаб кўришга ҳаракат қилиб кўрди. Биз учрашув темпини мана шундай назорат қилишга уринмоқдамиз. Аммо ижрочилардан фойдалана олмаслигимиз эвазига бир қатор ўйинларни бой бериб қўйдик. Масалан, Липпи Италияси бутун мундиални шундай ўтказиб, 3 та дуранг билан гуруҳни якунлаб қўйиши ҳам мумкин эди. Йўқ, италияликлар керак пайтда тонналаб зарба бериш, чиройли ҳужум уюштириш ва гол уришда ҳам дадил бўла олганди. Ўзбекистонлик футболчиларга саралашнинг ҳал қилувчи босқичида шу нарса етишмади. Бу услуб айнан Хитой билан Тошкентда ўтган ўйиндагина ўзини оқлаб, биз ишончли ғалабага эришгандик. Бироқ рақиб озгина жиддийроқ бўлганида, Эрон дарвозасига битта ҳам аниқ зарба бера олмагандик.

Мен нима демоқчиман, Самвел Бабаян қўли остида Жепаров, Аҳмедов, Рашидов, Машарипов, Шумродов каби ижрочилар бор. Улар биздаги кемтикни ёпа олишга қодир футболчилар. Бунинг учун эса мураббий фалсафаси ва ўйин услуби пухта бўлиши талаб этилади. Липпи мана шуниси билан рақибидан кучлироқ.

Италиялик мураббий 30 ёшигача маҳаллий мутахассислар эътиборига тушмаган футболчиларни топяпти. Айнан Ванг Ёнгпо Жанубий Корея билан ўйинда ғалаба келтирган ягона голга муаллифлик қилганди. Хоп, Липпида Ву Леи каби ижрочи бор, дейлик. Аммо савия жиҳатидан солиштирса, Липпи ҳарчанд устун бўлмасин, унинг қўли остидаги футболчилар Бабаян шогирдлари билан тенглаша олмайди, савияли йигитлари ҳамкасбиникидан камроқ. Демак, эртага асосан мураббийлар жанги бўлади. Эртага саркардалардан ким ўткирроқ бўлса, унинг жамоасида имконият кўп бўлади.

Сурия ва Эронга қарши ўйинлардаги каби ҳаракат билан Хитойда бир нима қилишимизга ишониб бўлмайди. Сўнгги икки турда юқоридаги каби ижрочиларни “бўғиш” эмас, уларга эркин ижод учун ҳам қисман шароит яратиб бериш керакдек туюляпти. Хитой ўз уйида Жанубий Кореяни бежизга таслим қилгани йўқ. Каттагина босим остида ўйнашга Липпи кўникиб кетган, унинг футболчилари ўз уйида Осиёнинг исталган рақиби билан керакли натижага эришиши мумкин. Корея ва Эрон бу мамлакатда гол ура олмаганди. Бизни эса ғалабадан бошқаси қаноатлантирмайди. Корея ва Эрондан гол ўтказмаган футболчилар Ўзбекистонга қарши ҳам шу миссияни уддалаш мумкин эканига ишонтирилса, ишимиз жуда қийинлашиб кетади.

Хитой Сурияга қарши сўнгги ўйинида 2 та гол урган, биз эса умуман тўп кирита олмагандик. Чунки ижрочиларимиз бунда кўринмаган, тактика бунга йўл бермаганди. Эртага асосий саволга жавоб олиш мумкин: кучли таркиб керакми ёки кучли мураббий. Биринчи жамоада кучли мураббий бор, иккинчи мураббийда эса кучли таркиб.



Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика