"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради
07 июл 12:37
Новости


"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради
"Мавжуд такрорий вазиятга қараганда, қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида содир бўландек. Шу билан бирга, ҳакамнинг ишорасидан келиб чиқиб, у аввалига жарима зарбаси белгилади, шундан кейингина қарорини ўзгартирди. Бошқа такрорларни ҳам кўрсак яхши бўларди, албатта.
Ҳакам ноқулай позициядалигини ҳам қайд этиш жоиз. "Динамо" футболчиси майдон марказидаги тўп учун курашда ғолиб бўлганидан сўнг ҳакам жарима майдончаси томон тезлашиши керак эди. Энг яхшиси, эпизодни кўриш учун бироз чапроққа ўтиши лозим эди. Ўзи турган позицида у вазиятни ўйинчилар орқасидан туриб кўрди.
Умуман олганда, бундай пайтларда қўполликни аниқлаш ён ҳакамларнинг иши. Улар бу чизиқни яхши кўришади, бу уларнинг вазифасига киради. Ёмон позицияда турганига қарамай, бош ҳакам қоидабузарликни қайд этди, бироқ унга қўполлик айнан қаерда (жарима майдончаси олдида ёки унинг ичида) эканлигини кўриш жуда қийин. Бу ерда бош ҳакамга ассистент ёрдам бериши керак эди".
Похожие новости

Комментарии