RU

Последние новости

20:00ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция)  218 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6

Дилшод Шарофетдинов: "Бугунги ғалабани Самарқанд аҳлига бағишлаймиз" Новости

Дилшод Шарофетдинов: "Бугунги ғалабани Самарқанд аҳлига бағишлаймиз"

ПРО-Лига 19-туридан "Нефтчи" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Дилшод Шарофетдинов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.





- Дилшод ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. Чиндан жуда оғир ўйин бўлди, нега деганда кеча ёққан қор туфайли майдон чими озгина юмшоқ эди. Бу холат футболчиларга оғирлик келтиради. Аллоҳга шукр, бугун ютдик, 3 очкони қўлга киритдик.

Мавсум бошида биздаги вазифа Суперлига йўлланмасини қўлга киритишга қаратилганди. "Нефтчи" жамоаси билан анча йилги рақибмиз, ўзаро тўқнашувларнинг ўзига яраша тарихи бор. Ўйиндан олдин ҳам айтгандик, худо ҳоҳласа ғалаба қозонсак, бу ютуқ Самарқанд аҳли учун деб. Мавсум бошидан буён мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда, ўйиндан аввал йигитлар ҳам айтишганди, бугун ютамиз ва ғалабани Самарқанд аҳли учун бағишлаймиз. Йигитларга ва мухлисларга раҳмат айтаман. Мана бугун Фарғонада кўплаб мухлислар ўйинга келишди, бунақа атмосферада футбол ўйнашнинг завқи бошқача.

- "Динамо" жамоаси ўйиннинг дастлабки 30-дақиқасигача фаоллик намойиш этмади. Айнан шу дақиқага келиб рақиб жарима майдонида юзага келган баҳсли вазиятдан сўнг жамоангиз йигитларида ғалабага бўлган иштиёқ пайдо бўлди. Шу холатга қандай изоҳ берасиз?
- Тўғри айтдингиз, биз бошида 15-20 дақиқа ҳимоявий ўйин услубини танлагандик. Орадан шунча вақт ўтгач, футболчиларда ўзларига бўлган ишонч пайдо бўлди. Ўйин бошида ҳаммада ҳаяжон бўлади. Вақт ўтгач йигитларда иштиёқ пайдо бўлди ва ҳужумлар ташкил этишни бошладик.

- Ўзингиз ҳам футболчи бўлгансиз, футболни яхши тушунасиз. "Динамо" таркибида жорий мавсумда ёш футболчилардан бир қатор янги номлар кашф этилди. Мисол учун бугун гол киритган футболчи...

- Албатта, биз ҳам футболчи бўлганмиз, ҳозир тугатдик. Гол урган йигит ёшлар терма жамоасида ўйнайди, Муҳаммадқодир Хамролиев. Бу йигитда иштиёқ бор, ҳар доим майдонга тушишга шай, ўйнайман деб тайёр туради. Унинг шу хислатларини юқори баҳолайман, лекин ҳали ўз устида ишлаши керак. Бундан ташқари таркибимизда бир қатор ёш футболчилар бор, ўйинлар давомида уларни ҳам майдонга туширамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика