RU

Последние новости

21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  0 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  0 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  9 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  0 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  21 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  2 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  12 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   15

Расмий хабар: Дилшод Аҳмадалиев АГМКга кўчиб ўтди Новости

Расмий хабар: Дилшод Аҳмадалиев АГМКга кўчиб ўтди

Таркибни янада кучайтиришга ҳаракат қилаётган ва селекция ишларини жадаллик билан давом эттираётган жамоа навбатдаги трансферга қўл урди.

АГМК ўтган йиллар давомида «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилган ажойиб қанот ҳимоячиси - Дилшод Аҳмадалиевни ўз сафига қўшиб олди. Ажойиб тезлик ва дриблинг соҳиби эндиликда «кончилар» либосида жамоа мухлисларини хушнуд этишга интилади. Дилшод Аҳмадалиев эркин агент сифатида АГМК билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Дилшод Аҳмадалиев 1994 йили Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманида таваллуд топган ва 2015 йили «Обод» сафида ҳаракат қилган. 2016 йилдан эътиборан эса катта футболда «Бунёдкор» жамоаси орқали фаолият юритмоқда. Ҳимоячи 2016-2020 йиллар мобайнида «Бунёдкор» сафида жами 128 ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 5 маротаба ишғол қилган. Дилшод Аҳмадалиев Ўзбекистон чемпионатида 101 ўйин, ОЧЛда 9 учрашув ва кубокда 18 беллашув ўтказган.

Аҳмадалиев АГМК билан шартнома имзолаганидан бахтиёр ва ҳимоячи АГМКдаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

Дилшод Аҳмадалиев: «АГМК аҳил оиласига қўшилганимдан бахтиёрман. Очиғи, жамоа алмаштириб, ўзимни янги муҳитда синаб кўриш пайти келганди. Олмалиқ танловига тўхталганимни асосий сабаби бу Миржалол Қосимов қўл остида ҳаракат қилиш иштиёқи бўлди. Қўшоқович билан аввал ишлаганман ва бу менга маъқул келган. АГМК билан ички мусобақаларда ва халқаро майдонда муваффақиятли қатнашишни мақсад қилганман. Ўйлайманки, АГМКдаги фаолиятим нафақат мен учун янги саҳифа, балки жамоамиз учун ҳам қизиқарли ва янги муваффақиятларга бой бўлади. Янги коллектив ва муҳит менга ёқди. Худо хоҳласа АГМК сафида мухлисларни хурсанд қилишга бор кучимни сарфлайман».

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Дилшод!", - деб ёзади АГМК матбуот хизмати.


Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика