Дибала Месси ҳақида: "Биз ўхшашмиз"
02 апр 2020 06:13
Новости
Дибала Месси ҳақида: "Биз ўхшашмиз"
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ўзи ва "Барселона" форварди Лионель Мессини ўхшаш услубда ўйнайди деб ҳисоблайди.
Дибала ўтган ёзда Месси билан Аргентина терма жамоасида ўйнаш қийин эканлигини айтганидан сўнг танқидларга учраганди.
"Ҳеч қачон жамоадошимни танқид қилишни хоҳламаганман. Шунчаки ўша пайтда ишламаётган жиҳатларни тўғрилашни хоҳлагандим.
Мен Лео билан гаплашдим. Чунки, биз тактика жиҳатдан жуда ўхшашмиз.
ЖЧ-2018 ёки Америка кубогида ўйин амалиётим кўп бўлмади. Лекин, ўша пайтда ҳам мен мураббийларнинг қарорини ҳурмат қилдим", деди Дибала.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии