Денис Суарес: “У машғулотларда ҳам доим ғалаба қозонишни хоҳлайди”
12 мая 2020 20:05
Новости
Денис Суарес: “У машғулотларда ҳам доим ғалаба қозонишни хоҳлайди”
“Барселона” собиқ аъзоси ва ҳозирда “Сельта”да ўйнаётган испаниялик хавбек Лионель Месси ва Андрес Иньеста билан ўтказган даврини эсга олди.
“Агар “Манчестер Сити”да қолганимда, мунтазам асосий таркибда ўйнаган бўлардим, лекин “Барселона”га ўтишга қарор қилдим, бундан афсусланмайман, майдонда етарлича вақт ўтказдим. Энг муҳими эса Иньеста ва Месси билан машғулот ўтказиш имкониятига эга бўлдим, бу ақлбовар қилмайди. Иньеста – ундан ўрнак оламан, Месси – энг яхши футболчи. Улардан ниманидир ўрганишни жуда истардим. Месси машғулотларда ўзини худди ўйиндаги каби тутади. У ютқазишни хушламайди, ҳар бир машғулотда ғалаба қозонишни хоҳлайди”, дейди Суарес.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии