Денис Суарес: "Ўтган мавсум кам майдонга тушдим, ҳаммаси ўзгаради деб умид қиламан"
25 июн 2017 19:12
Новости
Денис Суарес: "Ўтган мавсум кам майдонга тушдим, ҳаммаси ўзгаради деб умид қиламан"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Денис Суареснинг маълум қилишича, у Каталония клубини тарк этмоқчи эмас.
"Келаси мавсум "Барселона"да қолишимга 100% ишонаман. Мақсадим - бу клубда муваффақиятга эришиш. Ҳеч ким мени ҳайдамайди. Асосий таркибдаги жой учун курашаман, аммо ҳар қандай янги футболчи илиқ кутиб олинади.
Ўтган мавсум кам майдонга тушдим, ҳаммаси ўзгаришига умид қиляпман. Ҳозирча Вальверде билан суҳбатлашганим йўқ. Мавсумолди йиғинларигача менда таътил бўлади, 14 июль куни клубга қайтаман" - дейди Суарес.
23 ёшли Суарес сўнгги мавсум ЛаЛиганинг 26 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии