Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади
12 дек 2025 19:47
Новости
Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади
Маълум қилинишича, монумент Жанубий Дум-Дум ҳудудида жойлашган "Шри Бхуми" спорт клуби ёнида ўрнатилган бўлиб, унинг баландлиги 20 метрни ташкил этади. Бу 38 ёшли футболчига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкал ҳисобланади. Ҳайкал Мессини қўлида футбол бўйича Жаҳон чемпионати кубогини ушлаб турган ҳолатда тасвирлайди.

"Биз бу ҳайкални 40 кун ичида қурдик. Уни Монти Пол тайёрлади. Одамлар: "Бизда Марадона ҳайкали бор, нега Месси ҳайкалини ҳам ўрнатмаслик керак?", – деди Ғарбий Бенгалия вазири ва "Шри Бхуми" спорт клуби президенти Сужит Бозе.
Ҳайкални тантанали очиш маросими шанба куни, 13 декабрда бўлиб ўтади. Унда Месси билан бирга унинг "Интер Майами"даги жамоадошлари Луис Суарес ва Родриго Де Пауль ҳам иштирок этади. Шунингдек, футболчилар Ҳайдаробод, Мумбай ва Деҳли шаҳарларига ташриф буюриши режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии