Деку: “Месси мухлисларнинг ёдида абадий қолади, Роналду тарихдаги энг зўрлардан бири”
31 мая 2020 21:50
Новости
Деку: “Месси мухлисларнинг ёдида абадий қолади, Роналду тарихдаги энг зўрлардан бири”
Португалиялик собиқ футболчи Деку “Барселона” етакчиси Лионель Месси ҳамда “Ювентус” аъъоси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
“Месси каби футболчи дунё юзини кўришини тасаввур қилиш қийин эди. Уни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблайман, 10-12 йил давомида кўплаб голларни уриб келмоқда. Леогача бунга ишониб бўлмас эди, у мухлислар хотирасида абадий қолади. Кўрамиз, 20 йил ичида яна у каби кимдир пайдо бўлиб қоладими.
Роналду эса Мессидан фарқ қилади, лекин унинг маҳоратини ўзига мослаштиргани эътиборимни тортган. Криштиану қанотда ўйнашни бошлаган, аммо аста-секин футболчи сифатида ўсиб борди. У тарихдаги энг зўрлардан бири ва буюк спортчидир”, дейди Деку.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии