Давид Вилья: "Месси ҳар қандай позицияда яхши ўйнайди"
27 фев 2020 10:37
Новости
Давид Вилья: "Месси ҳар қандай позицияда яхши ўйнайди"
"Барселона" собиқ ҳужумчиси Давид Вилья каталонияликлар сардори Лионель Мессини мақтади.
"Агар мендан унинг майдондаги энг яхши позицияси қайси эканлигини сўрасангиз, буни билмайман.
Лео баланд бўйли йигит эмас, лекин бош билан гол ура олади - у ҳамма нарсада яхши.
Баъзан биз Месси ўнг оёқда унчалик яхши тўп теполмайди деб ўйлардик, кейин у айнан ўнг оёғи билан даҳшатли голларни ура бошлади. У ҳар қандай позицияда яхши. Ўйлайманки, у дарвозабон бўлганида ҳам муваффақиятли ўйнаган бўларди" - дейди Вилья.
Месси жорий мавсумда Испания чемпионатида 18 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди, аргентиналик ушбу кўрсаткич бўйича Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии