Дани Алвес гаров пулини тўлаш ва қамоқдан чиқиш учун кредит олди
22 мар 2024 17:51
Новости
Дани Алвес гаров пулини тўлаш ва қамоқдан чиқиш учун кредит олди
Банклардан бири бразилиялик футболчи ўзи учун гаров тўлаб, Испания қамоқхонасидан чиқиб кетиши учун "Барселона" собиқ ҳимоячиси Дани Алвесга 1 миллион евро миқдорида кредит беришга рози бўлди, деб ёзмоқда "Mundo Deportivo".
Манбага кўра, собиқ футболчининг дўстлари унга қарз беришдан бош тортишган.
20 март куни футболчи апелляция кўриб чиқилаётган вақтда ҳибсдан озод қилиниши учун 1 миллион евро миқдорида гаров тўлаши мумкинлиги маълум бўлди.
22 февраль куни Барселона суди 40 ёшли Алвесни 2022 йилда Каталония пойтахтидаги тунги клубда қизни зўрлагани учун 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бундан ташқари, бразилиялик жабрланувчига маънавий товон сифатида 150 минг евро тўлаши керак эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии