RU

Последние новости

23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  0 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  2 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  60 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  10 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  34 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  9

Расман: Coca Cola Суперлигаси сўнгги тури 1 кун кейинга сурилди Новости

Расман: Coca Cola Суперлигаси сўнгги тури 1 кун кейинга сурилди

Буни ЎзПФЛ тасдиқлади.

"Coca Cola Суперлигаси 2022 йилги мавсуми якунига яна 3 та тур қолди. Айни вақтга келиб совринли ўринлар масаласи, Про лигага йўл олувчи иккинчи жамоа номи ҳамда плей-офф учрашуви иштирокчиси аниқ бўлиб улгурмаган. Ҳар тур ва ҳар бир беллашув қизиқарли, курашларга бой ўтаётгани миллий чемпионат учрашувларига файз киритмоқда, дея оламиз.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Қатар мезбонлигидаги Жаҳон чемпионатини инобатга олиб, Coca Cola Суперлигаси сўнгги турини баҳордаёқ 19 ноябрга режалаштирганди. Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 16 ноябрь куни Қозоғистонга қарши беллашувда майдонга тушиши масаласи куз ойида маълум бўлди. Натижада биз 26-турни 11 ноябрга қадар суриш режасини ишлаб чиқдик. Боиси, миллий терма устози Сречко Катанец терма билан йиғинни 12 ноябрда бошлашни режалаштирган.

Маълум бўлишича, 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳри Туркий давлатлар ташкилоти саммитига мезбонлик қилади. Самарқанд кетма-кет иккинчи бор йирик тадбирни қабул қилаётганидан келиб чиқиб, МТРК техникалари 11 ноябрь куни мазкур шаҳарга жалб этилади.

Шу куни Самарқанд шаҳрида "Динамо" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув бор. Қолаверса, сўнгги тур беллашувлари Регламент асосида бир вақтда старт олиши таъминланиши керак. Табиийки, мазкур жараёнда ҳал қилувчи 7 та беллашувни ўтказиш трансляция масаласида муаммолар келтириб чиқаради. Телевидение бирор объектга ўз техникаларини ўрнатиб, уни қайта демонтаж қилиши жараёни ҳам бир неча соатларга чўзилади. Шунга қарамай, МТРК билан ҳамкорликда барчасини тезлаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бу эса Coca Cola Суперлигаси сўнгги тур учрашувлари бир кунга кечиктирилишини талаб этади.

Сўнгги тур беллашувлари мухлисларга яхши футбол учрашувларини тақдим этишига шубҳа йўқ. Бу жараёнда шаффофликни таъминлаш учун ЎзПФЛ беллашувларнинг жонли эфирга олиб чиқилишидан манфаатдор. Мазкур жиҳатлар инобатга олиниб, 26-тур 12 ноябрь куни бўлиб ўтади. Футбол мухлислари ҳамда Coca Cola Суперлигаси иштирокчиларидан мазкур вазиятни тўғри тушунишлари сўралади.

Ўз навбатида МТРКга вазиятдан чиқиш учун биз каби режаларини ўзгартираётгани ҳамда барча учрашувларни жонли эфирга олиб чиқишдаги ҳаракати учун миннатдорчилик билдирамиз", – дейилади ПФЛ хабарида.

Аввалроқ "Эшитдик-да!" рукни остида Coca Cola Суперлигаси охирги тур баҳслари бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика