Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"
28 окт 2025 15:31
Новости
Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"
"Реал" ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг "Эл Класико"дан олдинги ишларини нормал қабул қилганини айтди.
Ёш футболчи Мадрид клуби ҳақида бир нечта провокацион фикрларни билдирганди.
"Ҳатто бу менга ёқди. Охир-оқибат, бу ўйинга ҳарорат қўшди: биз астойдил рақобатга киришдик. Мен кичкиналигимда — "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинларни телевизор орқали томоша қилган пайтимда шунга ўхшаш воқеалар бўлганини эслайман. Менимча, бу чинакам ёмон ниятсиз, шунчаки сўзлар эди. Агар Ламин бирор нарса демоқчи бўлса, бунда муаммо йўқ. Ўйин майдонда ўтказилади ва биз у ерда ғалаба қозондик", – деди Чуамени.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии